"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози

Alisher Ostonov
1 ноя 2025, 18:15
"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона" билан шартномани узайтиришга рози бўлди.

"Челси" ва "Тоттенхэм" 24 ёшли испаннинг ҳуқуқлари сотилмаслиги бўйича огоҳлантирилишди. Англия клублари футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Гарсия бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмоқда, бу унинг "Барселона" билан ҳамкорликни давом эттириш қарорига ҳам таъсир қилди.

Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 13 та ўйинда 1 та гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TBR Football