UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  4 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

Эшитдик-да. “Нефтчи” раҳбари истеъфога чиқди Янгиликлар

Эшитдик-да. “Нефтчи” раҳбари истеъфога чиқди

Теглар :  Нефтчи
Суперлига иштирокчиси “Нефтчи” жамоасининг бу йилги мавсумда ҳам ишлари ўзи истаганичалик юришмаётгани айни ҳақиқат.

Фарғоналиклар ортда қолган 10-турдан сўнг атига 4 марта дуранг қайд этиб, турнир жадвалида энг сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Табиийки ушбу кўрсаткич маҳаллий ишқибозларни сира қониқтирмаяпти.

Бундай пайтда жамоада ўзгариш бўлиши табиий. Ёки раҳбар ёки бош мураббий истеъфога чиқади. “Нефтчи” ўтган ҳафтада ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилиб, йирик (1:4) ҳисобида имкониятни бой бергач, клуб раҳбариятида ишлаб келган Мўйсинжон Меҳмонов истеъфога чиқди. Бу ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. 

Мураббийлар штабида эса ҳозирча жиддий ўзгаришлар йўқ. Абдумалик Ҳакимов, Сергей Ковшов ва Хислат Чилматов фаолиятини давом эттирмоқда. Айтишларича мураббий Баҳром Ҳайдаров аввалроқ жамоадан кетишни лозим топган.

“Нефтчи” клубининг навбатдаги раҳбари ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Эслатиб ўтамиз, 10 май куни фарғоналикларни яна бир жиддий рақиб кутиб турибди. Чемпионатнинг 11-турида Абдумалик Ҳакимов бошқарувидаги жамоа Қўқонга сафар уюштиради.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика