Эшитдик-да: "Локомотив"га "Персеполис" футболчиси келяпти
16 июл 2022 08:27
Янгиликлар
Эшитдик-да: "Локомотив"га "Персеполис" футболчиси келяпти
Биздаги маълумотга кўра, Тошкентнинг "Локомотив" клуби тез орада "Персеполис" футболчисини ўз сафига қўшиб олади.
Гап тажрибали ҳимоячи, Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси Манучеҳр Сафаров ҳақида кетмоқда. Маълумот учун, Манчеҳр Сафаров ўтган йил декабрь ойида Вахдат Ханонов билан бирга Душанбенинг "Истиқлол" клубидан Эрон етакчиси "Персеполис" сафига ўтганди.
Эндиликда бу футболчининг яқин кунларда Тошкентга келиши ҳамда "Локомотив" билан шартнома имзоланиши кутиляпти. Демак, воқеалар ривожини кузатамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар