UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  39 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  3 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  66 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1

Эшитдик-да! Игнатий Нестеров "Локомотив"ни тарк этади Янгиликлар

Эшитдик-да! Игнатий Нестеров "Локомотив"ни тарк этади

Тажрибали посбон Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда.

Эшитишимизга қараганда 37 ёшли дарвозабон Навоийнинг "Қизилқум" клубига ўтишга яқин. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда ва 10 август куни очиладиган трансфер ойнаси вақтида у катта эҳтимол билан "Локомотив"ни тарк этади. Бу мавсум ортда қолган 9та турда посбон 8та учрашувда майдонга тушди ва 10та гол ўтказди. Икки баҳсда Нестеров ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, Нестеров 2001 йил "Самарқанд Динамо", 2002-2009 йил ёзига қадар "Пахтакор"да, 2009 йил ёзидан 2013 йилгача "Бунёдкор"да, 2014-2018 ва 2019 йил ёзидан ҳозиргача "Локомотив"да ўйнади. 2019 йил бошида Саудия Арабистонининг "Ухуд" клубида тўп тепди.

Игнатий Нестеров Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон ҳисобланади. У ҳозирга қадар 431та учрашувда майдонга тушган. 



"Қизилқум" беларуслик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олади        

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика