UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  1 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  9 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1

Эшитдик-да: Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да: Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин

Эшитишимизга қараганда, Эрон футбол федерацияси ЎФАга Саудия Арабистони жамоаларига қарши ОЧЛ доирасидаги беллашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат хати йўллаган.

Биласиз, баъзи сиёсий масалалар туфайли Эрон ҳамда Саудия Арабистони жамоаларининг ўзаро ўйинлари бир неча йиллардан буён нейтрал майдонда ўтказилиб келинмоқда.

Шу сабабли, Эрон футбол федерацияси янги мавсумдаги ОЧЛ доирасидаги Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўз клублари номинал мезбон бўладиган учрашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат қилган. 

Сабаби Эрон клублари БАА ёки бошқа араб давлатларида ўйнашса саудиялик кўплаб мухлислар келишидан ва номинал тарзда меҳмонга айланиб қолишларидан чўчимоқда. Шу боис ўзи учун энг яқин ва мухлислар борасида нейтрал бўлишига ишончи комил бўлган мамлакат, Ўзбекистонни танлаган.  

Ўтган йили ҳам Эрон ФФ бу борада ЎФАга юзланган, аммо уларни мурожаати рад этилганди. Бу гал ЎФА Эроннинг мурожаатига қандай жавоб бериши ҳозирча номаълум.

Агарда ЎФА Эрон футбол федерациясининг мазкур мурожаатини қабул қиладиган бўлса, унда Эрон клублари ОЧЛ доирасида Саудия Арабистони жамоаларини қабул қиладиган баъзи баҳслар Тошкент ёки Олмалиқ шаҳридаги стадионларда ўтказилиши мумкин.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика