Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди
24 апр 2024 09:22
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди
Жамоа мураббийлар штабида бу йил ҳисобидан учинчи маротаба шундай иш амалга оширилмоқда.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Қизириқ" билан ўйиндан сўнг "Бунёдкор"нинг норасмий бош мураббийи Анвар Ғофуровга чиқиш эшиклари кўрсатилган. Ғофуров катта эҳтимол билан клуб структурасида фаолиятини давом эттиради. Айнан қайси лавозимдагилиги эса ҳозирча аниқ эмас.
"Қалдирғочлар"ни биринчи давра сўнггига қадар Илёс Зейтуллаев бошқаради. Мураббий тез орада расман таништирилиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар