Эшитдик-да! 12 йил давомида "Пахтакор"да ўйнаган футболчи АГМКга ўтади
17 фев 2021 09:10
Янгиликлар
Эшитдик-да! 12 йил давомида "Пахтакор"да ўйнаган футболчи АГМКга ўтади
12 февраль куни эркин агентга айланган Владимир Козак фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, 12 йил давомида "Пахтакор"да фаолият олиб борган Владимир Козак Олмалиқнинг АГМК клубига ўтишга жуда яқин. Катта эҳтимол билан бугун футболчи Туркияга учиб кетади ва Олмалиқ жамоаси йиғинига қўшилади.
2009-2020 йиллар давомида Козак "Шерлар" сафида Ўзбекистон чемпионатида 211та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди.
Фикрлар