

Championat.asia сайти маълумотига кўра, 12 йил давомида "Пахтакор"да фаолият олиб борган Владимир Козак Олмалиқнинг АГМК клубига ўтишга жуда яқин. Катта эҳтимол билан бугун футболчи Туркияга учиб кетади ва Олмалиқ жамоаси йиғинига қўшилади.
2009-2020 йиллар давомида Козак "Шерлар" сафида Ўзбекистон чемпионатида 211та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди.



