UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  2 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  2 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  81 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

Эрве Ренар: "Ўзбекистонни омад туфайли ютмадик" Янгиликлар

Эрве Ренар: "Ўзбекистонни омад туфайли ютмадик"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Эрве Ренар ўз фикрларини билдирди.

Кеча таъкидлаганимдек жуда қийин ўйин бўлди. Иккинчи таймда дарвозамизга қўйилган пенальти бизни қийин аҳволга солиб қўйди. Хурсанд бўлган жиҳати эса шогирдларим шундай қийин вазиятдан чиқиб кетишди. Бугунги ажойиб ўйин учун Ўзбекистон терма жамоасини табкриламоқчиман. Ўз жамоамни ҳам табкриламоқчиман, икки ой ичида ажойиб жамоа туза олдик", - дейди Ренар.  

- Бугун Саудия Арабистони омад туфайли ғалаба қозонди десак бўладими?
- Бугун омад туфайли эмас футболчиларнинг индивидуал маҳорати туфайли ғалаба қозондик.

- Сиз келгач Саудия Арабистони лигасидаги легионерлар лимитини камайтиришга интилаяпсиз. Ҳозир 6та легионер рўйхатдан ўтказиш мумкин, кейинги йил буни 4та қилишни истаяпсиз. Нима деб ўйлайсиз Саудия Арабистони лигаси бунга рози бўлармикин?
- Бу Саудия Арабистони лигасида мавжуд бўлган қоида. Маҳаллий иқтидорли футболчилар етарлича. "Ал Ҳилол" яқинда ОЧЛ финалида ўйнади. Легионерлар лимитини ўзгартириш мени ишим эмас, менинг энг асосий ишим терма жамоа билан боғлиқ. Ҳозир биз биринчи ўриндамиз ва мана шу ўринни сақлаб қолишга интиламиз.

- Саудия Арабистони ўйинга 4 кун қолганида йиғилди ва сафарда ғалаба қозониб кетди. 4 кун ичида нима қилдингизу жамоаингиз ғалабага эришди?
- Тўғри 4 кун олдин йиғилдик, аммо 3 ойдан буён ишлаяпмиз. Терма жамоамизнинг энг асосий вазифамиз иккинчи босқичга чиқиш. Ундан кейинги вазифамиз эса Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бугун 20 ёшли Фирас Ал Бурайкан жуда яхши футболчи, шунча мухлис қаршисида яхши ўйнади.

- Иккала жамоа ҳам иқтидорли футболчилардан иборат. Аммо баъзида футболда тушунтира олмайдиган ишлар бўлади. Бугун ғалабага бўлган иштиёқ туфайли ғалаба қозона олдик.




Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика