UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  12 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Эртага қувончли кун: Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичи старт олади Янгиликлар

Эртага қувончли кун: Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичи старт олади

Эртадан Осиё қитъаси бўйлаб жаҳон чемпионати ҳавоси кеза бошлайди.

Сабабаи ЖЧ-2022 саралаш ўйинларининг биринчи босқичига старт берилади. Ушбу босқичда 2019 йил 1 апрель санасига кўра ФИФА рейтингида 35-46 ўринларни эгаллаган жамоалар иштирок этади. Булар - Малайзия, Камбоджа, Макао, Лаос, Бутан, Мўғулистон, Бангладеш, Гуам, Бруней, Тимор-Лесте, Покистон ва Шри-Ланка. 

Шу йилнинг 17 апрель куни ОФК штаб-квартирасида ЖЧ-2022 саралаш биринчи босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, 12та жамоа иккитадан олтита жуфтликка ажратилган. Уй-меҳмон тарзида ўтадиган биринчи босқичнинг дастлабки учрашувларига эртага старт берилади. Қуйида жуфтликларни эслатиб ўтамиз: 

6 июнь. Мўғулистон - Бруней

6 июнь. Макао - Шри-Ланка

6 июнь. Лаос - Бангладеш

6 июнь. Камбоджа - Покистон

6 июнь. Бутан - Гуам

7 июнь. Малайзия - Тимор-Лесте 

Жавоб беллашувлари 11 июнга белгиланган. Мусобақа низомида иккита ўйин натижасига кўра ғалаба қозонган 6та жамоа иккинчи раундга йўл олиши кўрсатилган. 5 сентябрдан старт оладиган ЖЧ саралаш иккинчи босқичида жами 40та жамоа иштирок этади. Ҳозир шу жамоалардан 34таси маълум. Қолган олтитасини 11 июнь куни билиб оламиз. 

Иккинчи босқичда 40та жамоа бештадан 8 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ ғолиби ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта иккинчи ўрин эгаси учинчи босқичга йўл оладилар. Учинчи босқичда 12та жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўрин эгалари тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритади. Учинчи ўринни олган жамоалар дастлаб ўзаро, ундан кейин ғолиб Океания, Жанубий Америка ёки Шимолий Америка вакилига қарши яримта йўлланмани ҳал қилиш учун иккита ўйин ўтказади. 

Шуни айтиш лозим, иккинчи босқич саралаш ўйинларига 17 июль куни қуръа ташланади. Қуръа жараёнида ФИФА рейтингидан келиб чиқиб Ўзбекистон 2-саватчада бўлади. 1-саватчадан  жой оладиган жамоалар: Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Хитой. Бундан кўриниб турибдики, мана шу жамоалардан бири аниқ бизнинг гуруҳда бўлади. 

Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика