"Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда" — Жезуалду Феррейра иштирокидаги матбуот анжумани
21 апр 2019 19:22
Янгиликлар
"Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда" — Жезуалду Феррейра иштирокидаги матбуот анжумани
Жезуалду Феррейра: "Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи даврасига старт берилади. Тошкентда қийин баҳсни ўтказдик. "Пахтакор"га қарши илк ўйиндан кейин тегишли хулосаларни чиқарганмиз. Бизни қизиқарли ва шу билан бирга жуда қийин ўйин кутмоқда. Айтиш мумкинки, "Пахтакор" жисмонан ва тактик тарафлама анча пишиқ жамоа. Осиё чемпионлар лигасида осон учрашувларнинг ўзи йўқ. Айни пайтда гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддалаш ҳақида ўйлаяпмиз. Бунинг учун эса эртанги беллашувда ғалаба қозониш талаб этилади. Шу боисдан ҳам биз эртанги ўйинга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушамиз. Аввал ҳам айтганимдек, "Пахтакор" тўпни хуш кўрувчи жамоа ва биз эртага уларни ўз услубиларида ўйнашларига йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Мотивация? Бу тарафлама муаммо йўқ. Эртанги ўйин аҳамияти юқори. Шу боисдан ҳам мотивация етишмаслиги ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бизни ўзгача ва махсус режалар остида ўтадиган қизиқ тўқнашув кутмоқда".
Ҳамид Исмоил (футболчи): - Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Бизни эртага жиддий ва қизиқ учрашув кутмоқда. Бу жамоага қарши илк ўйин чиройли ва томошабоп чиқди. Эртага ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Биз ўз уйиимизда рақибдан устун келишга ҳаракат қиламиз. Афиф? Тўғри, унинг йўқлиги йўқотиш. Лекин бизда футболчилар бир-бирини ўрнини тўлдириш салоҳиятига эга.
Фикрлар