UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  5 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  55 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

Эрон U-20 термаси устози: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигига эришиш" Янгиликлар

Эрон U-20 термаси устози: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигига эришиш"

Эрон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Абдулсамад Марфовий Осиё Кубоги мусобақаси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.

- Эрон U-20 турнирга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида қисқача айтиб берсангиз...

- Биз бу ерда бўлиб турганимиздан ҳурсандмиз. Фарғона шаҳри бизни илиқ кутиб олди. ОФКга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Фикримча, барча терма жамоалар турнирга яхши тайёргарлик кўрган, чунки бу мусобақа жуда катта аҳамиятга эга. Биз ҳам истисно эмасмиз ва мусобақага иложи борича кучли тайёрландик.

- Биринчи учрашувдаги рақибингиз Қатар терма жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Қатар анча кучли терма жамоа. Саралаш босқичида биринчилардан бўлиб ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритганди, икки жамоа ҳам кучли деб ўйлайман. Қатар терма жамоасида академиялар ва футболчиларга яратиб берилган шароит ажойиб даражада. Бизда иқтидорли ўйинчилар бор ва уларнинг катта келажаги борлигига ишонаман.

- Эрон терма жамоаси Осиё Кубогида фаворитлардан бири ва жуда кучли. Эрон терма жамоасининг мусобақадаги асосий мақсади қандай, мусобақада ғолиб бўлишми ёхуд асосий терма жамоага маҳоратли ўйинчиларни етказиб беришми?

- Бизнинг биринчи ва асосий мақсадимиз – Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш ва шундан сўнг Осиё чемпионлигига эришиш. Эрон терма жамоаси ушбу мусобақада ғолиб бўлмаганига анча бўлди, шунингдек, биз иқтидорли ўйинчиларни асосий терма жамоага етказиб беришимиз керак.

- Эрон футболида аввалдан кучли ҳужумчилар бўлган ва ушбу ёшдаги терма жамоада ҳам яхши ҳужумчиларни кутсак бўладими?

- Умид қиламанки, ушбу авлоддан ҳам кучли голеадор чиқади. Айтиб ўтганингиздек, Эрон терма жамоасида кучли ҳужумчилар кўп бўлган. Масалан, Али Даи ва Сардор Азмун кабилар етишиб чиққан.

"B" гуруҳи доирасидаги Қатар – Эрон учрашуви эртага Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳида 19:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика