UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  5 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  19 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  16 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  16 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   45 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25

Эрон терма жамоаси октябрь ойида яна Тошкентга келадими? Янгиликлар

Эрон терма жамоаси октябрь ойида яна Тошкентга келадими?

Теглар :  ЭронCAFA
Хабарингиз бор, 11 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Карлуш Кейруш бошчилигидаги жамоа сентябрь ойидаги ФИФА кунларида фақат биз билан учрашув ўтказади.

Эрон терма жамоасининг wikipedia.org сайтидаги саҳифасига ташриф буюрганимизда 8-16 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган CAFA Championship мусобақасида иштирок этиши қайд этилган.



Бу маълуотни текшириш мақсадида CAFA бош котиби Санжар Ризаев билан боғландик.

"CAFA октябрь ойида Тошкентда мусобақа ўтказишни режалаштираётгани бор гап. Фақат бу эркаклар эмас аёллар ўртасидаги мусобақа бўлиши кутилмоқда. Ҳозирча мусобақани ўтказишнинг молиявий масалалари ҳал қилинмоқда, агар барчаси ижобий тугаса октябрь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонда аёллар ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтади", - дейди Санжар Ризаев.

Демак, Эрон эркаклар терма жамоаси октябрь ойида Тошкентга келмайди. Wikipedia сайтидаги маълумот нотўғри эканлиги ойдинлашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида КХДР ва Қатар терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик учрашувлари ўтказади.


Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика