UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  0 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  1 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  23 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9

Эрон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Эрон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Осиё Кубогининг "C" гуруҳидан ўрин олган Эрон ҳамда Баҳрайн терма жамоалари биринчи турни ўзаро ўйин билан бошлашди.
Осиё Кубоги 2015
"Melbourne Rectangular" Stadium
"C" гуруҳи, 1-тур
Эрон - Баҳрайн 2:0
Ҳакам: Бенжамин Уилямс (Австралия)
Голлар: Э.Ҳожсафи 45+2, М.Шожаи 70

Эрон: Алиризо Ҳагиги, Муртазо Пуралиганжи, Жалол Ҳуссайни, Меҳрдод Полади, Вуриа Ғофури, Андраник Теймуриян, Жавод Некунам, Ашкан Дежага (Суруш Рафиеи 89), Масъуд Шожаи (Алиризо Жаҳонбахш 80), Эҳсон Ҳожсафи, Ризо Ғучаннажод (Сардор Азмун 75).

Баҳрайн: Саид Жаъфар, Муҳаммад Ҳусайн, Фаузи Ааиш, Волид Ал-Ҳаям (Рашид Ал-Ҳут 65), Ҳуссайн Али Бобо, Абдулла Омар, Сами Ал-Ҳусайни (Саид Аҳмад 79), Жейси Жон, Исмоил Абдуллатиф (Абдулваҳоб Ал-Малуд 65), Абдулваҳоб Али Сафи, Саид Саид.

Огоҳлантиришлар: Э.Ҳожсафи 23 - А.Омар 44                          



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
 

                                    ЯНГИЛАШ

Ўйин ўз ниҳоясига етди.

Учрашув бош ҳаками ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.

80. Шожаи ўрнига майдонга Алиризо Жаҳонбахш туширилди.

Эҳсон Ҳожсафи гол урганидан сўнг

75. Ризо Гучаннажод ўрнига майдонга Сардор Азмун туширилди.

70. Гоооооллл, Маъсуд Шожаиии, 2:0. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Шожаи дарвозага тўғрилаб қўйди.

69. Ҳагиги ва Фавзи Аиеш бир жанжаллашиб олишди.

48. Эрон терма жамоасининг бурчак зарбаси омадсиз чиқди.

47. Эронликлар бурчак тўпи ишлаб олди.

46. Ризо Гуччанажод ўйиндан ташқари ҳолатда.

45. Иккинчи бўлим бошланди



Эҳсон Ҳожсафи қай тарзда гол урганини шу расм орқали кўришингиз мумкин.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Гооооооолллл, Эҳсон Ҳожсафииии, 1:0. Биринчи бўлим якунланай деб турганда гол урди Эрон, Баҳрайн эса бир неча сония чидаб берса танаффусга дуранг билан чиқиб кетарди.

44.
Ҳожсафига ишлатилган қўполлик учун Абдулла Омар огоҳлантирилди.

41.
Эронликлар чиройли ҳужум уюштиришган эди, лекин якун етишмади.

40.
Жавод Некунамнинг жаримадан берган зарбаси юқоридан ўтиб кетди.


Жэйси Жон қайчи услубида зарба берган вазият

31.
Форсларнинг иккинчи голи ҳам инобатга олинмаяпти, бу сафар Меҳрдод Полади гол урган эди. Ҳар икки вазиятда ҳам ўйиндан ташқари ҳолат бор эди.

30.
Бу Жэйси Жон жисмонан бақувват ўйинчи экан, Ҳуссайни бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26.
Баҳрайнликларнинг навбатдаги зарбасини ҳам Ҳагиги ушлаб олди.


Дежаганинг зарбаси ва Саид Жафарнинг супер сейви

23.
Гооол, аммо ўйиндан ташқари ҳолат. Эҳсон Ҳожсафининг голи инобатга олинмади, камига Ҳожсафига сариқ карточка ҳам кўрсатилди.

20.
Зарбаааа, Ашкан Дежагааа ва дарвозабон Жафардан супер сейв. Дежага деярли яккама якка вазиятдан фойдалана олмади.

19.
Баҳрайн дарвозабони Саид Жафар сал бўлмаса тўпни рақибларга олдириб қўйиши мумкин эди.

17.
Саид Шуббардан бош билан йўлланган ўта хавфли зарба, лекин тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.


Баҳрайн мадҳияси янграётганда...



Форслар мадҳияси янграётган пайт

10.
Кутилмаганда ўйинни баҳрайнликлар ҳужумкорлик билан бошлашди.

7.
Зарбааа, Жейси Жондан қайчи услубидаги зарба ва бироз ноаниқ.

4.
Исмоил Абдулатиф ўйиндаги илк аниқ ва хавфли зарбани ижро этди. Ҳагиги ўз ўрнида.


Баҳрайн терма жамоаси таркиби


Эрон терма жамоаси таркиби

2.
Эрон оқ, Баҳрайн эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

-
Қадрли футбол ишқибозлари Эрон - Баҳрайн учрашуви бошланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика