UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Малайзия  0 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  4 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

Эрон клублари ОЧЛ-2020да қатнашмаслиги мумкин Янгиликлар

Эрон клублари ОЧЛ-2020да қатнашмаслиги мумкин

Эрон мамлакатида сиёсий жараёнлар давом этаётганидан хабарингиз бор.

"Бугун Эрон футбол Федерацияси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакат клубларининг Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш масаласи кўриб чиқилади.

Агар ОФК Эрон клубларига уй ўйинларини Эрон ҳудудида ўтказишга рухсат бермаса форслар ОЧЛдан воз кечишлари мумкин.

Ушбу ҳолат юз берса ОЧЛ-2020 гуруҳлари буткул бошқача кўриниш олади", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг "Шаҳр Ходро" ва "Истиқлол" клублари плей-оффда иштирок этишлари, "Персеполис" ва "Сепахон" эса гуруҳ босқичида қатнашишлар лозим.

Охирги икки мавсумда Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддият туфайли ушбу давлат клублари ўртасидаги ўйинлар нейтрал майдонларда ўтказиб келинаётган эди. 2020 йилда Эрон Саудия Арабистони клубларига қарши уй ўйинларини Ўзбекистонда ўтказмоқчи эканлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар ҳам чиққан эди.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика