UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  4 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  13 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  20 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25

Эрон клублари ОЧЛ-2020да қатнашмаслиги мумкин Янгиликлар

Эрон клублари ОЧЛ-2020да қатнашмаслиги мумкин

Эрон мамлакатида сиёсий жараёнлар давом этаётганидан хабарингиз бор.

"Бугун Эрон футбол Федерацияси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакат клубларининг Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш масаласи кўриб чиқилади.

Агар ОФК Эрон клубларига уй ўйинларини Эрон ҳудудида ўтказишга рухсат бермаса форслар ОЧЛдан воз кечишлари мумкин.

Ушбу ҳолат юз берса ОЧЛ-2020 гуруҳлари буткул бошқача кўриниш олади", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг "Шаҳр Ходро" ва "Истиқлол" клублари плей-оффда иштирок этишлари, "Персеполис" ва "Сепахон" эса гуруҳ босқичида қатнашишлар лозим.

Охирги икки мавсумда Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддият туфайли ушбу давлат клублари ўртасидаги ўйинлар нейтрал майдонларда ўтказиб келинаётган эди. 2020 йилда Эрон Саудия Арабистони клубларига қарши уй ўйинларини Ўзбекистонда ўтказмоқчи эканлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар ҳам чиққан эди.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика