UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  5 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

Эрон ФФ Кейрушга 8 йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди Янгиликлар

Эрон ФФ Кейрушга 8 йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди

Карлуш Кейрушнинг Эрондаги "миссияси" ўз ниҳоясига етди.

Осиё Кубоги ярим финалида Япониядан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубият портулиялик мутахассис учун Эрон терма жамоаси бош мураббийи сифатида охирги ўйини бўлиб қолди.

Ушбу қитъа биринчилигида Кейруш олтин медалларни қўлга киритишни мақсад қилганди, бироқ бу насиб этмади. Шунга қарамай 8 йиллик фаолият учун Эрон футбол федерацияси Карлуш Кейрушга ўз миннатдорчилигини билдирди. Кеча мураббий Эрон ФФнинг Теҳрондаги офисига ташриф буюриб раҳбарият билан учрашди ва ўзаро ҳамкорликни тўхтатаётганини маълум қилди.

Дарвоқе, Японияга қарши баҳс Карлуш Кейруш учун форслар бош мураббийи сифатида 100-ўйин бўлди. Эрон билан 100та беллашув ўтказган Кейруш шундан 60тасида зафар қучди, 27 бор дуранг ўйнаб, 13 марта имкониятни бой берди. Албатта, буни яхши натижа деса бўлади.

Яна бир маълумот шуки, терма жамоани энг узоқ муддат бошқарган ҳам айнан Карлуш Кейруш бўлди. Эндиликда унинг Колумбия терма жамоасида ишлаши кутиляпти.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика