UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  3 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  62 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  8

Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз” Янгиликлар

Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз”

Олий лига йигирма тўққизинчи турининг “Нефтчи” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (0:1) сўнг, меҳмонлар посбони Эркин Жабборов ўз фикрларини билдирди.
— Мухлисларимизни ушбу муҳим ғалаба билан табриклайман, — деди Эркин Жабборов. — Рақибимиз чемпионат жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар катта тажрибага эга жамоалардан эди. Охирги учрашувлардаги омадсизликлардан сўнг, фарғоналикларнинг жамоамизга қарши жиддий қаршилик кўрсатишини кутгандик. Ўйин осон бўлгани йўқ. Майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамасдан Фарғонадаги қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

Қолаверса, ушбу ғалабадан сўнг, “Қизилқум” жамоаси “Нефтчи” майдонидаги нохуш анъанага чек қўйгани айниқса қувонарлидир. Чунки бунгача жамоамиз Фарғонада жами ўн олти марта майдонга тушиб, атиги икки бор дуранг ўйнашганди, холос. Охирги турда ўз майдонимизда “Сўғдиёна” футболчиларини қабул қиламиз. Энди ўтган турни унутиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга эътибор қаратамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика