UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  1 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  2 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  3 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  11 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  5 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  1

Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳазиллашяпти" Янгиликлар

Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳазиллашяпти"

Дания терма жамоаси ва "Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг агенти Мартин Шутс футболчининг соғлиғи ҳақида гапирди.

"Биз кеча эрталаб гаплашдик. У ҳазиллашарди, кайфияти яхши, ҳаммаси жойида эди.

Барчамиз унга нима бўлганини билишни истаймиз, ҳатто унинг ўзи ҳам буни ангай олгани йўқ. Шифокорлар чуқур текширувлар ўтказади, бу вақт талаб этади.

Кристиан жуда бахтли, чунки у атрофда инсонларнинг қанчалик муҳаббати борлигини тушунди. Унга бутун дунёдан хабарлар келиб тушди. Унга нафақат жамоадошларидан, балки мухлислардан келган хабарлар ҳам катта таассурот қолдирди.

Эриксен таслим бўлмайди. У ва унинг оиласи барчага миннатдорчилик билдиради. Ҳа, дунёнинг ярми биз билан эди — ҳамма хавотирланди.

Ҳозир Кристиан дам олиши керак, унинг хотини ва ота-онаси у билан бирга. Футболчи назорат остида, эҳтимол сешанба кунигача шифохонада қолади. У Бельгияга қарши ўйинда жамоадошларини қўллаб-қувватламоқчи", — дейди агент.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика