Эрик Хамрен: "Ирландия бизга енгил нафас олишга имкон бермади"
14 июн 2016 04:19
Янгиликлар
Эрик Хамрен: "Ирландия бизга енгил нафас олишга имкон бермади"
Швеция бош мураббийи Эрик Хамрен Ирландия (1:1) билан ўйиндан кейин матбуот анжуманида учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ирландия катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Улар бизнинг ҳимоячиларимизда яхшигина муаммоларни юзага келтиришди. Биринчи тайм Ирландия фойдасига бўлди. Асосан улар ҳужум қилишди ва кўплаб вазиятлар яратишди. Ирландия бугун бизга енгил нафас олишга имкон бермади. Голдан сўнг ўйинимиз менга бироз ёқди. Айнан мен ёқтирган услубда ўйнашни бошладик. Тўпни тезкорлик билан бир-бирига узатиш, қанотларни алмаштириб ўйнаш ва асосан Мартин Ольссон қаноти орқали ҳужумлар ташкил этиш. Лустигнинг жароҳати қанчалик жиддий эканлигини эртага биламиз.
Ўхшаш янгиликлар
18:00
U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди 17
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар