Эрик Хамрен: "Гуруҳимизда Бельгия ва Италия - фаворит"

Narzulla Saydullayev
13 дек 2015, 09:42
Швеция терма жамоаси бош мураббийи Эрик Хамрен Евро-2016га ташланган қуръадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бизга Австрия тушганида яхши бўларди. Бельгиядан кўп нарса кутишмоқда. Италия саралашда у қадар яхши иштирок этишмади, аммо финал босқичларида доим муваффақиятли қатнашишади. Албатта, гуруҳимизда Бельгия ва Италия - фаворит", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Швеция "E" гуруҳида Италия, Бельгия ва Ирландия билан куч синашади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›