

"Криштиану биз билан бирга эканлигидан хурсандман. "Манчестер Юнайтед"да юқори савияли ҳужумчи бор.
- Роналду якшанба кунги ўйинда майдонга тушадими?
"Буни якшанба куни кўрасиз", - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.
Бундан ташқари, тен Хаг Антони Марсьяль жароҳати туфайли "Брайтон"га қарши бўлажак ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлади.
АПЛнинг 1-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" 7 август, якшанба куни ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.



