UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  31 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  6 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  1 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  24 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3

Эргаш Исмоилов: «Мен рақобатдан қўрқмайман ва ўзимга ишонаман» Янгиликлар

Эргаш Исмоилов: «Мен рақобатдан қўрқмайман ва ўзимга ишонаман»

Маълумки Суперлига 3-тур доирасида «Бухоро» «Сўғдиёна» жамоасини ўз уйида қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шундан сўнг «Бухоро» жамоасига мураббийлар штаби томонидан қисқа таътил берилди. Шу орада биз «Бухоро» жамоаси ёш иқтидорли ҳимоячиси шунингдек Суперлига 3-турнинг энг чиройли гол муаллифи Эргаш Исмоиловни суҳбатга чорладик.

-Эргаш аввало сизга савол билан мурожаат қилишдан олдин сизни диёримизнинг ажойиб айёми кириб келган Наврўзи олам билан сизни ва барча яқинларингиз ҳамда оила аъзоларингизни чин қалбдан табриклаймиз!

-Раҳмат. Мен ҳам шу фурсатдан фойдаланиб барча Ўзбекистон аҳлини, сизларни Наврўз байрами билан чин кўнглимдан табриклайман. Ҳаммаларини оилаларига тинчлик осойишталик, кулги, табассум тилаб уларни баҳорий кайфият ҳеч қачон тарк этмасин дейман.

- Раҳмат. Яхши тилакларингиз ўзингизга ҳам ҳамроҳ бўлсин. «Нефтчи» жамоаси билан бўлган назорат учрашуви чоғида рақиб жамоа вакили билан тўқнашиб кетиб бир неча дақиқа ўзингизга келолмадингиз. Шундан сўнг ўйинларда қатнаша олмадингиз. Ҳозирда ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми?

- Тўғри, шу ҳодисани эсласам ҳалигача юрагим орқага тортиб кетади. Худога ёққан тарафим бор эканми билмадим, бир неча дақиқалардан сўнг ўзимга келдим. Унгача нималар бўлганини ўзим ҳам билмайман (кулиб). Ўзимга келсам ҳамма атрофимда, ўзимга ноқулай бўлиб кетди. Кейин тезда шифохонага олиб боришди. У ерда шифокорлар назоратида бўлдим ва улар менга бутунлай тузалиб кетмагунимча бир нечта ўйинларни ўтказиб юбориб, яхшигина дам олиб керакли куч йиғиб олишимни қаттиқ тайинлашди. Шу боис бир ойдан бери учрашувларда иштирок эта ололмадим. Биласизми, ҳар бир футболчи бир ой машғулотлар билан шуғулланмай қўйса, бу жисмоний ҳолатига албатта таъсир ўтказмай қўймайди. Бу вақт ичида жамоадошларим ва мураббийларим мени авайлаб, қўллаб- қувватлаб туришди. Бунинг учун уларга алоҳида раҳмат айтаман. Хуллас, мана кўриб турганингиздек хавф – хатарлар ортда қолди. Лекин асосий таркибга чиқишдан олдин ўринбосарлар жамоасида ўзимни синаб кўришни хоҳладим. Чунки ҳали тайёр эмас эдим. «Бухоро»-«Сўғдиёна» учрашувидан бир кун олдин ўринбосарлар таркибида майдонга тушдим ва гол уришга эришдим. Шундан сўнг асосий таркиб учун ҳам ҳозирги ҳолатим максимал даражада эканлигини билиб олдим ва майдонга тушдим. Кузатган бўлсангиз 3 голни киритиш менга насиб қилди. Бундан ўзим ҳам хурсандман.

-«Сўғдиёна» билан учрашувда захирадан майдонга тушишингиз аввалдан маълум эдими?

-Йўқ, аввалдан маълум эмас эди. Мураббийларим менга ишониб майдонга туширганларидан жуда хурсанд бўлдим. Билдирилган ишончларини оқлашга астойдил ҳаракат қилдим ва буни уддалай олдим, деб ўйлайман. Уларни менга бўлган ишончлари учун ҳам катта раҳмат.

-Сиз «Бунёдкор»да қолишни истагандингизми ёки «Бухоро»га қайтишни?

-«Бунёдкор»да қишки машғулотларни ўтказдим. Лекин, «Бухоро»дан таклиф тушди. Ўтган мавсумда ҳам «Бухоро» жамоасида фаолият олиб борганман. Менга ишониб қайта таклиф билан чиқишгани учун тўғриси хурсанд бўлдим. Бухорога анча ўрганиб қолибман. Қайтганимдан мамнунман ва афсусланмайман.

-«Бухоро» нечанчи ўринга мос ҳаракат қиляпти?

-Бу футбол. Бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу мавсумда жамоамизга жуда ҳам тажрибали футболчилар жамланган. Ишонаманки насиб қилса бу йил юқори ўринларни банд қиламиз.

-"Бухоро"да қанот ярим ҳимоячиларига рақобат катта. Бунга қандай қарайсиз?

-Албатта, бу йил рақобат «Бухоро»да жуда кучли. Нафақат қанот футболчиларида, балки бошқа ампулаларда ҳам рақобат кучли. Мен рақобатдан қўрқмайман ва ўзимга ишонаман. Мен учун рақобат бўлгани яхши. Чунки, рақобат бор жойда ўсиш бўлади.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика