Eplmanager: АПЛнинг 21-тур шарҳи
17 янв 2017 12:43
Янгиликлар
Eplmanager: АПЛнинг 21-тур шарҳи
АПЛнинг навбатдаги тури "Тоттенхэм" ҳамда "Вест Бромвич" ўртасидаги голлар шоуси билан бошланди. Баҳс қаҳрамони Харри Кейн меҳмонлар дарвозасига 3 та гол урди. "Вест Бромвич" ҳимоячиси Гарет МакОли ўз дарвозасини ишғол қилиб ҳисоб 4:0 бўлишини таъминлади.
"Бёрнли" ўз уйида "Саутгемптон"ни қабул қилди. Уй учрашувлари қироли бу баҳсда ҳам ижобий натижага эришди. Бартоннинг ягона голи мезбонларга 3 очко олиб келди.
"Вест Хэм" ниҳоят ишончли ғалабага эришди. Уларнинг қурбони "Кристал Пэлас" ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Фегули, Кэррол ва Лансини ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди, Антонио эса уччала голга ассистент бўлди.
"Сток Сити" 21-турда "Сандерленд" меҳмони бўлди (3:1). "Сандерленд" Арнаутович (дубль) ва Краучларнинг голига Дефонинг ягона аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди.
"Суонси" ва "Арсенал" учрашувида мезбонлар ва меҳмонлар иккитадан гол уришди. Афсуски "оққушлар" фақат ўз дарвозаларини ишғол қила олишди. Корка, Нотон (автогол), Жиру ва Санчесларнинг голи "тўпчилар"га 4:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
"Уотфорд" ва "Мидлсбро" баҳсида ғолиб номи аниқланмади. "Халл Сити" эса "Борнмут"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Бу ўйинда Эрнандес (дубль) ва Мингз урган голлар "йўлбарслар"га ғалаба келтирди. Станислас эса пенальтидан гол уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
Шанбанинг энг марказий учрашувида "Лестер Сити" ва "Челси" ўзаро куч синашишди. Амалдаги чемпион ҳозирги мавсум етакчисини қабул қилди. Учрашув "аристократлар"нинг йирик ғалабаси (0:3) билан якунланди. Маркос Алонсо (дубль) ва Педро урган голлар "Челси" ҳисобига яна 3 очко қўшилишини таъминлади.
Турнинг энг кутилмаган натижаси "Эвертон" - "Манчестер Сити" баҳсида қайд этилди. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунликка эришган "шаҳарликлар" ҳисобда бунга эриша олишмади. Аксинча, Ливерпуль шаҳри вакиллари Браво қўриқлаган дарвозани "ўққа тутишди". Лукаку, Миральяс, Дэвис ва Лукаманнинг голлари туфайли баҳс 4:0 ҳисобида якунланди.
Турнинг энг марказий баҳси сифатида "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин кўрсатилаётган эди. Жозе Моуриньо ва Юрген Клопп шогирдлари бу баҳсда дурангга имзо чекишди. Милнер ва Ибрагимовичнинг голлари туфайли жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.
Янги совринли "17" лигасида 8 нафар ўзбекистонлик етакчилик қилмоқда. Уларга икки Индонезия вакиллари қўшилиб олишган.
Турдан энг кўп очко йиға олган жамоалар
Турнинг энг яхши футболчилари:
1. Marcos Alonso (CHE) 18 points
2. Harry Kane (TOT) 17 points
3. Michail Antonio (WHU) 12 points
4. Kevin Mirallas (EVE) 11 points
5. Abel Hernández (HUL) 10 points
6. Marko Arnautovic (STK) 10 points
21-турда энг кўп супер-сардор сифатидан танланган футболчилар:
1. Alexis Sánchez
2. Zlatan Ibrahimovic
3. Harry Kane
4. Dele Alli
5. Diego Costa
6. Eden Hazard
7. David de Gea
8. Olivier Giroud
9. Sergio Agüero
10. Jermain Defoe
Фикрлар