Энрике: "Андре Гомеш? Барча айбни бир кишига ағдариш нотўғри"

Aslanov Jasurbek
11 апр 2017, 10:45
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрикенинг сўзларига кўра, у алоҳида футболчиларни мағлубиятларда айбламайди.

Мураббий бу ҳақда ЛаЛиганинг 31-турида "Малага"дан учралган мағлубиятдан (0:2) сўнг айтди.

"Гомеш? Мағлубиятда барча айбни бир, икки ёки уч кишига ағдариш нотўғри. Бу жамоавий спорт тури ва бундай танқид ноҳақлик деб ўйлайман. Ушбу баҳс натижаси қониқарсиз, рақибдан устун бўлдик, аммо бир хато туфайли жазоландик. Биз мағлубият ва йирик ҳисобдаги ғалабалардан сўнг ақлдан озмаймиз" - дейди Луис Энрике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›