UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  2 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  29 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  3 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  10

Эндрик — "Палмейрас" сафида гол урган энг ёш футболчи Янгиликлар

Эндрик — "Палмейрас" сафида гол урган энг ёш футболчи

Бразилиялик юлдуз Эндрик сешанба куни "Паранаэнсе"га қарши баҳсда гол урди.

Шу тариқа у клуб тарихида гол урган энг ёш ўйинчига айланди. 16 ёш 3 ой-у 4 кунлигида ўзининг профессионал фаолиятидаги илк тўпини киритган Эндрик жамоанинг барча вақтлардаги энг яхши тўпурари Эйтор томонидан 1916 йилда 16 ёш 11 ой ва 14 кунлигида қайд этган рекордини янгилади. 

"Реал" ва ПСЖнинг нишони, деб қаралаётган Эндрикнинг ўзи ушбу натижаси ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Бу гол мен уйда ва "Палмейрас"дан ташқарида қилган меҳнатим натижасидир. Биз ҳали ҳам ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Олдинда бизда финаллар бор, давом этамиз. Оёғимиз ердан узилгани йўқ ва камтарлик билан ишлашда давом этамиз". 

Ёш иқтидор эгаси асосий жамоа сафида 4 та ўйинда иштирок этди ва у ҳали камчиликларини бартараф этиш учун жуда кўп ишлаши кераклиги айтди ва қуйидагича қўшимча қилди: 

"Мен учун ҳали ҳаммаси жойида эмас. Кўп машғулот ўтказишим керак ва яхшилашим зарур бўлган кўпгина камчиликларим бор. Қаттиқ ишлашим зарур. Одамлар менга ишонишларини истайман ва шунга ҳаракат қиламан".

Сешанба кунги 3:1 ҳисобидаги ғалаба лига пешқадами "Палмейрас"ни чемпионлик учун яна бир қадам яқинлаштирди. Улар чемпионат якунига 4 тур қолганда энг яқин таъқибчиси "Интернасьонал"дан 13 очко олдинда бормоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика