UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  0 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  12 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  3 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  24 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10

Энди "Пахтакор" футболчиларининг маош ва мукофот пуллари расман эълон қилинади Янгиликлар

Энди "Пахтакор" футболчиларининг маош ва мукофот пуллари расман эълон қилинади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими, "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев "шерлар" аъзолари ва мураббийлари билан клубнинг Қибрайда жойлашган машғулотлар базасида учрашув ўтказди.

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилди.

"Учрашувда клуб ва жамоа олдида турган муаммолар, уларнинг ечимлари, “Пахтакорнинг” келажак фаолияти муҳокама этилди.

Клуб олдида турган молиявий мажбуриятлар шу кунларда ижобий ҳал этилди. Ҳомийлар томонидан ажратилган 22 млрд. сўм пул маблағлари ҳисобидан шу кунгача йиғилиб қолган футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг маошларидан бўлган қарздорликлар бартараф этилди.  


Бундан буён "Пахтакор" футбол клуби фаолияти ва молиявий ҳисоботлари шаффофлик, очиқлик тизимида йўлга қўйилиши тўғрисида Ж.Ортиқхўжаев алоҳида таъкидлади. 

Футболчилар ишлаб топадиган маблағлар, мукофот пуллари ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади. Бу эса айни пайтда катта футбол арафасида турган ёшларда профессионал футболчи бўлиш иштиёқининг ўсишида, клуб аъзолари ўртасида эса соғлом рақобат юзага келишида ижобий аҳамият касб этади.

Ўсиб келаётган ёш авлодга шароитларни яхшилаш, иқтидорли футболчиларни танлаб олишга эътибор қаратилиши, уларга бунда имкониятлар яратиб берилиши таъкидланди. Ёшларни футбол билан шуғулланиш ва профессионал футболчи бўлишга қизиқишини ошириш, клубнинг тўлиқ узвий тизимда ишлашини таъминлаш учун ривожлантириш қуйи бўғинлардан бошланиши алоҳида таъкидланди.


Бу ўзгаришлар нафақат “Пахтакор”нинг, балки бутун ўзбек футболининг ривожланишига туртки бўлиши тўғрисида фикрлар билдирилди. “Пахтакор” бош мураббийи голландиялик Питер Хёйстра ҳам клубда бошланаётган туб ўзгаришлар, йўлга қўйилажак шаффоф тизим ҳар қандай жаҳон миқёсидаги футбол клубининг асосий мезони эканини таъкидлади" - дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика