UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  0 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  4 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  19 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  70 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  1 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  35 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  19 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  24 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0

Энди Коул: "Манчестер Сити"ни "Манчестер Юнайтед" билан солиштириш ҳурматсизликдир" Янгиликлар

Энди Коул: "Манчестер Сити"ни "Манчестер Юнайтед" билан солиштириш ҳурматсизликдир"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Энди Коулнинг фикрича, "Манчестер Сити" бу мавсумдаги эҳтимолий треблга қарамай, "қизил иблислар"дан устун эмас.

Хосеп Гвардиола жамоаси аллақачон чемпионат ва Англия Кубогида ғолиб чиққан. 10 июнь куни "Ман Сити" Чемпионлар Лигаси финалида "Интер"га қарши ўйнайди.

"Айни дамда "Манчестер Сити"ни АПЛ тарихидаги энг яхши жамоа деб аташ "Манчестер Юнайтед"га, айниқса, бундай ҳолатда бўлмаган одамлар томонидан мутлақо ҳурматсизликдир.

Айтиш мумкинки, кўпчилик МЮни муваффақияти туфайли ёмон кўради. "Манчестер Сити" треблни қўлга киритса, уни ҳурмат қилиш керак, аммо бу уларни бизникидан яхшироқ жамоага айлантирмайди.

"Манчестер Сити" бу даражага эришиш учун кўп пул сарфлади, "Манчестер Юнайтед"да эса бу пайтда 6 нафар тарбияланувчи бор эди. Бу кўп нарсани англатади", – деди собиқ футболчи BoyleSports.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика