UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  2 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

Эмери финалдан олдин нималар деди? Янгиликлар

Эмери финалдан олдин нималар деди?

"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси финали доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзимиз билан фахрланамиз. Энди сўнгги қадамни ташлаш керак. Бу билан бизнинг лойиҳаларимиз сустлашмайди ва тўхтаб ҳам қолмайди.

Европа лигасида сўнгги йилларда рақобат анчагина ошган. Ўз навбатида "Вильярреал" ҳам мавсум давомида ҳақли ғалабаларга эришди. "Манчестер Юнайтед"га жанг таклиф қилиш учун доимо яхши жисмоний ҳолатда бўлиш керак.

Клубимизнинг тарихи ажойиб онларга жуда бой, бироқ уларнинг аксарияти яқин ўтмишда юзага келди. Шу давр мобайнида МЮ кўплаб клублардан устунлигини намойиш қилди. Лекин бизнинг қарашларимиз ўзгача ва бу финалда фойда келтириши мумкин.

Машғулотларда мушук-сичқон ўйнамаймиз. Биз ўйинни назорат қилиш бобида ишлаймиз. Ўйинда эса МЮга кучли томонларини кўрсатиш учун имкон қолдирмаслигимиз керак.

Ҳар бир финал бошқача қабул қилинади. Мен шу кунга қадар финалларга аутсайдер сифатида борган жамоа билан ишлаганман. Барча ўйин олдидан шундай фикрлар билдирганди. Эртага ҳам ўз ишимизни бажаришга ҳаракат қиламиз. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик.

МЮда жароҳатланганларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар етарлича. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Бу турнир, бу финал, унда ғалабага эришиш керак. Унда иккинчи имконият тақдим қилинмайди", - деди Эмери.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика