UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди Янгиликлар

Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди

Элит ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Трактор" учрашуви якунланди.

Элит ОЧЛ. 5-тур

"Насаф" – "Трактор" 0:1

Қарши. "Марказий" стадиони. 18:45 

Бош ҳакам: Муҳаммад Назми Насаруддин (Малайзия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳамад Заирул, Моҳд Ариф Шамил (иккаласи – Малайзия)

Тўртинчи расмий: Медербей Тайчиев (Қирғиз Республикаси)

VAR: Аҳмад Эйса Муҳаммад Дарвиш (БАА)

AVAR: Султон Абдулраззоқ Иброҳим Алмарзоқи (БАА)

Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим Ал Саеди (Ироқ)

Комиссар: Суврат Суреш (Ҳиндистон)

Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов

Маҳаллий бош координатор: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: 0:1 – 17, Реги Лушкья (Даниал Исмоилфар)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 7.Аденис Шала (20.Юсуф Отубанжо, 86), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов (9.Жавоҳир Сидиқов, 73), 17.Суҳроб Нуруллоев (19.Стефан Чолович, 59), 18.Ҳусайн Норчаев (55.Диёр Абдуназаров, 59), 24.Сардор Баҳромов (22.Игорь Голбан, 86), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умар Эшмуродов

Захира: 1.Олександр Воробей, 82.Асилбек Нўъмонов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 33.Баҳодир Халилов, 71.Жавоҳир Убайдуллаев

"Трактор": 1.Алиризо Бейранванд, 3.Халилзода Шожаи, 4.Александар Седлар, 7.Тибор Халилович (9.Маҳди Тораби, 84), 11.Даниал Исмоилфар, 18.Содиқ Муҳаррами, 20.Маҳди Ҳошимнижад, 21.Одил Ҳамробеков, 25.Домагож Дроздек, 31.Реги Лушкья (2.Меҳди Шири, 68), 99.Амирҳусайн Ҳуссайнзода

Захира: 30.Марко Йоҳанссон, 49.Адиб Зари, 5.Милад Кор, 17.Саид Каримазар, 19.Томислав Стрикали, 22.Муҳаммад Надири, 27.Амирали Хоррами, 33.Фаршад Фаражи, 77.Меҳрдад Муҳаммади, 88.Масуд Зоирказимаин

Огоҳлантириш: Алибек Давронов (73)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

86. "Насаф"да икки ўзгариш.

85. Зарба! Ҳошимнижад деярли бирга-бир вазиятдан аниқ зарба йўллай олмади.

84. "Трактор"да ўзгариш.

83. Чолович томонидан йўлланган зарбани Бейранванд эгаллади.

79. Зарба! Баҳромовнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдонида турган Насруллаев ўнг оёқда тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

73. "Насаф"да ўзгариш.

71. Бурчак узатмасидан сўнг Шожаи бош билан зарба йўллади. Неъматов ўз ўрнида.

68. "Трактор"да ўзгариш.

67. Амирҳусайн Ҳусайнзода жарима майдони ташқарисидан ўнг оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

65. Баҳромов йўллаган зарба ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

63. Зарба! Муҳиддиновнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасини Бейранванд эгаллади.

60. Хавфли вазият! Меҳмонлар хатосидан сўнг бошланган ҳужум натижасида Черан рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди, аммо унинг зарбаси дарвоза чизиғи ёнидан ўтиб кетди.

59. "Насаф"да икки ўзгариш.

51. Нуруллоевнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

48. Дроздекнинг зарбасини Неъматов қайтарди.

46. Ҳамробеков Шалага нисбатан қоидабузарлик содир этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Тайм якунланди.

43. Шожаи дарвозабонга тўп узатишда хатога йўл қўйди, аммо Бейранванд унинг хатосини қийинчилик билан тўғрилади.

37. Зарба! Муҳиддиновнинг комбинацион пасидан сўнг Черан зарба йўллади, аммо Бейранванд ҳушёрликни йўқотмади.

36. Меҳмонлар жарима майдони яқинида Шала йиқитилди. Жарима зарбаси.

35. Дроздек рақиб жарима майдонида бош билан зарба йўллади, Неъматов тўпни эгаллади.

33. Дроздек офсайдда қолди.

30. Халиловичнинг бурчакдан узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

26. "Насаф" яхши ҳужум ташкиллаштирди, бироқ жарима марказига узатилган пасга зарба йўллайдиган футболчи топилмади.

21. Ҳамрабековнинг пасидан сўнг Тибор Халиловичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган ўнг оёқ зарбасини “Насаф” дарвозабони Абдувоҳид Неъматов қайтарди.

17. ГОЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни Реги Лушкья тўхтатмасдан "Насаф" дарвозасининг юқори бурчагига жойлади. 16. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Неъматов негадир ўтказиб юборди, унинг бахтига рақиб футболчиси йўқ эди.

14. Ҳамробековга нисбатан қўполлик ишлатилди.

12. “Трактор” ўнг қанотдан тезкор ҳужум ташкиллаштирди, Муҳаммадиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

4. “Трактор” футболчиси Тибор Халиловичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган ўнг оёқ зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

2. Зарба! Муҳиддиновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Насаф" қизил, "Трактор" сариқ либосларда ўйнайди.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика