Элдор Шомуродов собиқ жамоасига қайтиши мумкин
16 янв 2024 23:40
Янгиликлар
Элдор Шомуродов собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Италия матбуоти "Женоа" қишки трансферлар ойнаси вақтида бир ҳужумчи билан шартнома имзолашни режалаштираётганини маълум қилди.
"Fichajes"нинг ёзишича, генуяликларнинг эътибори Пьетро Пеллегри ва Элдор Шомуродовга қаратилган.
Ушбу футболчилар учун "Женоа" бегона эмас. 22 ёшли Пеллегри 2016-2018 йиллар мобайнида "Женоа"да ўйнаган ва 9тагина ўйинда майдонга тушганига қарамасдан, 3та гол уришга муваффақ бўлган.
Элдор Шомуродов эса 2020/2021 йилги мавсумда "Женоа" шарафини ҳимоя қилди ва 31 ўйинда 8та гол урди.
"Женоа"нинг лигадаги ишлари ўртача даражада кетмоқда. Алберто Жилардино қўл остидаги жамоа 22 очко билан А Серия турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар