UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  14 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Тезкор гол ўтказганимиз ўйинимизда палапартишлик юзага келишига сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда вазиятлар бўлди, афсуски унумли фойдалана олмадик.

- Тезкор голдан кейин нимани ўзгартириш бўйича кўрсатма бердингиз?

- Алоҳида бир кўрсатма берганимиз йўқ. Биз ўйинга тайёрлаган схема бўйича тўп тепишда давом этдик. Чунки ҳар бир ўтказилган голдан кейин алоҳида кўрсатма бермаймиз. Фақат голдан сўнг ўйинимизда палапартишлик вужудга келди. Ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.

- Сизда Б вариант ҳам бормиди?

- Иккинчи таймда тактик схемамизни ўзгартириб 4-3-3га ўтдик. Вазиятлар ҳам бўлди, аммо фойдалана олмадик.

- Жамоангиз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олганди. Лекин бугун шуни кўрмадик.

- Ўйлашимча, чарчоқ аломатлари сезилди. Барибир ҳар уч кунда майдонга тушиш осон эмас. Балки шу ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши мумкин. Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти. Тўғри, кўп клубларда маҳоратли футболчилар кўп ва асосий ишни шулар қиляпти. Лекин жамоа сифатида клублар бир-бирида катта фарқ қилади деб ўйламайман.

- Ўтказиб юборилган биринчи голда ким кўпроқ хатога йўл қўйди?

- Фалончи хато қилди деб кимнидир айтмоқчи эмасман. Ҳаммамиз хато қилдик. Барибир ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.

- Бугун "Шўртан" 6 очко йўқотди деб ҳисоблайсизми? 

- Ҳа.

- Жамоага чет элдан мураббий келармиш деган гапни эшитдик.

- Тўғриси, бу гапдан бехабарман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика