UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  0 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  2 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  5 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12

Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Тезкор гол ўтказганимиз ўйинимизда палапартишлик юзага келишига сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда вазиятлар бўлди, афсуски унумли фойдалана олмадик.

- Тезкор голдан кейин нимани ўзгартириш бўйича кўрсатма бердингиз?

- Алоҳида бир кўрсатма берганимиз йўқ. Биз ўйинга тайёрлаган схема бўйича тўп тепишда давом этдик. Чунки ҳар бир ўтказилган голдан кейин алоҳида кўрсатма бермаймиз. Фақат голдан сўнг ўйинимизда палапартишлик вужудга келди. Ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.

- Сизда Б вариант ҳам бормиди?

- Иккинчи таймда тактик схемамизни ўзгартириб 4-3-3га ўтдик. Вазиятлар ҳам бўлди, аммо фойдалана олмадик.

- Жамоангиз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олганди. Лекин бугун шуни кўрмадик.

- Ўйлашимча, чарчоқ аломатлари сезилди. Барибир ҳар уч кунда майдонга тушиш осон эмас. Балки шу ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши мумкин. Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти. Тўғри, кўп клубларда маҳоратли футболчилар кўп ва асосий ишни шулар қиляпти. Лекин жамоа сифатида клублар бир-бирида катта фарқ қилади деб ўйламайман.

- Ўтказиб юборилган биринчи голда ким кўпроқ хатога йўл қўйди?

- Фалончи хато қилди деб кимнидир айтмоқчи эмасман. Ҳаммамиз хато қилдик. Барибир ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.

- Бугун "Шўртан" 6 очко йўқотди деб ҳисоблайсизми? 

- Ҳа.

- Жамоага чет элдан мураббий келармиш деган гапни эшитдик.

- Тўғриси, бу гапдан бехабарман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика