UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  7 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  13 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди Янгиликлар

"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди

"Эл Классико"даги баҳсли вазият пайтида ҳакамларнинг ўзаро суҳбати эълон қилинди.

Учрашувнинг 28 дақиқасида "Барселона" вингери Ламин Ямаль бурчакдан узатилган тўпни дарвозага бурди. Тўп "Реал" дарвозаси чизиғини қисман бўлсада кесиб ўтди, аммо "Реал" посбони Андрей Лунин тўпни қайтарди.

Учрашув бош ҳаками ВАР билан суҳбат қуриб, гол бўлмаганини маълум қилди.

Marca нашри ушбу вазиятда бош ҳакам Сото Градо ВАРда ишлаган Хосе Мария Санчес Мартинес билан бўлган суҳбатни эълон қилди.

ВАР: "Кел, текшириб кўрамиз, бироз шошма, ўйинни бошлама".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Йўқ, голни аниқлаш тизими йўқ. Биз ВАРни кутяпмиз, тўп чизиқдан ўтган бўлиши мумкин. Текширяпмиз. Гол аниқлаш тизими йўқ".

ВАР: "Серхио, тўп Лунин қўлқопига теккан вазиятда тўхтат. Кут, биз ҳар тарафдан кўриб оламиз, чунки бизда керакли ракурс йўқ".

Сото Градо: "Кутяпмиз. Ҳозирча билмаймиз".

ВАР: "Стоп кадрда Луниннинг танаси кўриш имконини бермаяпти. Тўхта, кутиб тур. Биз ҳали ҳам исбот излаяпмиз. 360 градус. Бу тўғри келмайди, бу ҳам, бу ҳам, бунисиям...".

Сото Градо: "Шошмаймиз. Бу жуда муҳим қарор, шошилманг. Ҳамма камераларни текширинг".

ВАР: "Бошқа йўқ. Бошқа камералар йўқлигини тасдиқлай оламизми?".

Сото Градо: "Биз шошмаймиз. Кутган маъқул. Кутамиз".

ВАР: "Сесар, ўйинни бурчак тўпидан давом эттирамиз, бизда тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтгани борасида исбот йўқ, шу сабабли бурчак тўпидан давом этамиз. Тўп кирганини исботлайдиган видео йўқ. Бурчак тўпи".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика