"Эл Класико"га ҳакамлар тайинланди

Alisher
21 окт 2021, 16:53
Ла Лига 10-тур доирасидаги "Барселона" - "Реал" ўйинини Хосе Мария Санчес Мартинес бошқариб боради.

Жорий мавсумдаги илк "Эл Класико" 24 октябрда "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

Санчес Мартинес ўз фаолияти давомидаги бешинчи "Эл Класико"да ишлайди. У бошқарган ўйинларда мадридликлар атиги 1та ўйинда ғалаба қозонишган, каталонияликлар эса 3та ғалабага эришишган.

Муҳим ўйин олдидан "Барселона" (15 очко) Испания чемпионатида еттинчи, "Реал" (17) эса иккинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rfef.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›