UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  1 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  0 12:37Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади"  3 12:19Серхио Рамос ўзига янги жамоа топди  0 11:56"Ал Насср" АПЛда тўп тепаётган осиёлик футболчи учун 107,5 млн евро тўлашга тайёр  2 11:35Расман: "Барселона" футболчиси "Ал Иттиҳод"га ўтди  2 11:15"Хоразм" Туркияда йиғин ўтказади   2 10:50Устоз-шогирд АПЛда ой мураббийи бўлишга номзод  1 10:44"Нефтчи": Йўлдошев жамоамизга эркин агент сифатида текинга олинди  9 10:17Трансфермаркет «Нефтчи» Иброҳимҳалил Йўлдошевни қанчага сотиб олганини эълон қилди  13 09:45«Ал Насср» АПЛнинг яна бир футболчисига 64 миллион евро таклиф қилди  2 09:13Sofascore. Навбатдаги голини урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:40ПСЖ футболчисини 50 миллион еврога сотиб юборди  1 08:10Европа лигаси. «Рома»нинг кейинги босқичдаги эҳтимолий рақиблари маълум  2 07:40Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  35

Эктор Купер: "Қўл бераман, қучоқлайман ва хайрлашаман" Янгиликлар

Эктор Купер: "Қўл бераман, қучоқлайман ва хайрлашаман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Эктор Купер Сурияга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Биринчи навбатда Олимпия терма жамоасини кечаги ғалаба билан табрикламоқчиман. Эртанги ўйинимиз ЖЧ саралаши олдидан сўнгги ўртоқлик ўйинимиз бўлади. Сентябрда саралаш баҳслари старт олади. Бизда ўйлаб қўйган режаларимиз бор. Имкон борича, кўпроқ футболчига вақт беришга ҳаракат қиламиз. Чунки, бунга вақт бўлмаслиги мумкин. Уларни клубдаги ўйинлари орқали кузатамиз. Ютишимиз лозим, янги ўйинчиларни синаш керак. Насиб қилса, барчаси яхши бўлади. Биз рақибларни ҳам ҳурмат қиламиз. Аммо, биз мақсадимиз сари интиламиз", - деб сўз бошлади Купер.


- Терма жамоа саралаш баҳслари бошлангунча ўзининг оптимал таркибига эга бўла оладими?

- Биз оптимист бўлишимиз лозим. Албатта бугунги кунгача амалга оширган ишларимиз орқали ижобий ва салбий томонларни кузатишимиз мумкин бўлди. Биз Сурия билан ўйиндан кейин ҳам таҳлил қиламиз. Аммо, биринчи ўринда натижа эмас. Чунки, яхши ўйнамасдан туриб ҳам ғалаба қозониш мумкин. Сентябрь ойигача оптимал таркибни шакллантириб оламиз.

- Ушбу йиғинда ҳозирча иккита ўйин ўтказилди. 26 нафар футболчидан 22 нафари ўйнади. Эртага ўйнамаган футболчиларга имконият бериладими ёки сўнгги ўйин бўлгани учун оптимал таркибни шакллантиришга асосий урғуни қаратасизми?

- Буни ўйлаб кўриш лозим. Биринчи навбатда ўйнамаган футболчиларни майдонга туширишга ҳаракат қиламан. Аммо, уларнинг ҳолатини яхши биламан. Шу билан бирга, уларга имкон бериш лозим. Агар биз ўзгариш қилмоқчи бўлсак, вазиятдан келиб чиққан ҳолда уларни ҳам майдонга туширишим мумкин. Шунингдек, биз натижани ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак. 


- Франиянинг Туркияга қарши 0:2 ҳисобидаги мағлубияти ҳақида қандай фикрдасиз? Аҳир биз ҳам шундай ҳисоб билан уларга мағлуб бўлгандик. 

- Мен бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бу нарса мени хурсанд қилгани йўқ. Аммо, шуниси аниқки, биз кучли терма жамоага қарши ўйнадик. Улар иккита стандарт вазият орқали бизга иккита гол киритишди. Туркия - Франция ўйинини кўрдим. Мен ушбу ўйинни кўргандан сўнг биз ёмон ўйнамаганимизга амин бўлдим. Туркия тўртта гол киритиши мумкин эди. Ушбу мағлубиятни барча турлича қабул қилади. Мен бугун футбол инсонларидан бири билан Игорь Сергеевнинг голи ҳақида гаплашдик. Унинг фикрларини эшитдим. Мен унга футболда доимо хатолар бўлиши ҳақида гапирдим. Дарвозабон хатоси? Агар ўша вазиятда Игорь диққатини жамлай олмаганида гол ура олмаслиги ҳам мумкин эди. 

- Сиз шу кунгача Осиённг энг кучли терма жамоаларига қарши баҳс олиб бордингиз. Агар биз ЖЧга чиқишни истасак уларни мағлуб этишимиз лозим. Сизни бу ҳавотирга солмаяптими? Ёки қандайдир режалар борми?

- Футболда жуда кўп режалар бўлмайди. Терма жамоада "А", "Б" "С" план деган тушунчалар қийин. Бизнинг жамоа сифатида ўз кўринишимиз бўлиши лозим. Аммо, шу билан бирга биз рақибдан келиб чиққан ҳолда, уларнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда ўйнашимиз керак. Биз доим ўйинимизга ўзгариш кирита оламиз. 


- Терма жамоадаги дастлабки 10 ойлик фаолиятда сизга ёқмаган ёки ҳалиям ўнгланмаган жиҳат ҳақида гапира оласизми?

- Футболда доимо муаммолар бўлади. Масалан мен келганимда ҳам, иш давомида ҳам муаммо бўлиши мумкин. Аммо, мен мураббий сифатида айтишим мумкинки - муаммони ҳал қилиш лозим. Биз биргаликда ишлаган ҳолда муаммларни бартараф этиш керак. Агар кимдир муаммоим йўқ деб айтадиган бўлса, у мураббийга ҳавасим келади. Айтишим мумкинки, бизда иш яхши кетмоқда. Муаммолар доимо пайдо бўлади. Кутилмаган жароҳатлар бўлиб қолиши мумкин. Биз доимо бунга тайёр бўлишимиз керак. Аммо, биз ўзимизга ишонсак, ҳар қандай қийин ҳолатдан чиқиб кета оламиз. Биз йиқилган пайтда ҳам ўрнимиздан тура олишимиз керак. Бу менинг фалсафам. 

Агар фалсафам иш бермаётганини кўрсам, лойиҳамга ишонмасам, агар футболчилар ҳам менга ишонмасликни бошлашса - мен қўл бераман, уларни қучоқлайман ва хайрлашаман.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов

 




Рейтинг: +133   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика