UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ. Якуний 10та ўйиннинг асосий таркиблари маълум, бугун чемпион номи аниқ бўлади  1 19:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  20 18:59Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  6 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  10

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин" Янгиликлар

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Сурия миллий жамоаси устози Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашди.

Матбуот анжумани давомида Эктор Купер эртанги ўйин қанчалик муҳим экани ва агарда жамоа ғалаба қозонса, бу Сурия футболи учун тарихий натижа бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

"Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба Сурия терма жамоасига тарихдаги илк плей-офф босқичи йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Сурияликларни шу тарзда хурсанд қилмоқчимиз. 

Барча ўйинчи ва мураббийлар штаби учрашув қанчалик муҳим эканини англаб турибди. Сизда босим каттами, демак сиз ўз ватанингиз шарафини ҳимоя қилаяпсиз. Ўйинчиларни ротация қилиш мақсадида алмаштириш ҳақида менга кўп гапиришмоқда. Бироқ, бизга футболчилар бир мақсад йўлида гармония ҳосил қилиши жуда муҳим. Ғалаба қозонишнинг сири айнан шунда. Ўзбекистонга қарши биринчи ўйинда шу нарса бизга етишмади. 26 нафар футболчида битта мақсад бўлиши шарт. Тўпни эгаллаб туришга ҳаракат қиладиган иқтидорли ўйинчиларимиз етарли.

Ҳиндистон терма жамоасида ҳам биз каби мотивация бор. Уч очко улар учун ҳам ўта муҳим. Шундай экан, биз эртага хотиржам ва эътиборли бўлишимиз керак. Шундагина, уч очкони қўлга киритамиз. Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин ", -дейди Эктор Купер.

Маълумот учун, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади. Ушбу ўйин Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги қарама-қаршилик билан бир вақтда старт олади.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика