UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  13 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  3 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Эксперт фикри. Санжар Асқаралиев: "Навбаҳор" Виктор Жалиловни мавсум бошида тайинлаши ёки Нўъмон Ҳасановга вақт бериши керак эди Янгиликлар

Эксперт фикри. Санжар Асқаралиев: "Навбаҳор" Виктор Жалиловни мавсум бошида тайинлаши ёки Нўъмон Ҳасановга вақт бериши керак эди

Хабарингиз бор, яқинда "Навбаҳор" жамоасида мураббийлар штабида эътиборга молик ўзгаришлар юз берди.

Янги мавсумга жамоани тайёрлаган Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига Виктор Жалилов бош мураббий этиб тайинланди. Биринчи турдан кейиноқ мураббийнинг ишдан олиниши кўпчилик қатори бизни ҳам таажжубга солди. Ушбу ҳолатга нима сабаб бўлгани аниқ эмас. Биз эса вазиятга баҳо бериш мақсадида эксперт фикрига юзландик. Бунда ўз вақтида "Навбаҳор", "Нефтчи"даги ўйинлари билан танилган собиқ футболчи Санжар Асқаралиев мазкур жараёнларга ўз муносабатини билдириб ўтди. 


"Биринчи турданоқ мураббий ўзгариши чемпионатимизда кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади, бунақаси деярли юз бермайди. Шахсий фикримча, мураббий ўзгаришини мавсум олдидан амалга ошириш ёки Нўъмон Ҳасановга бироз вақт бериш керак эди. 

Виктор Жалиловни олдинда қийин ишлар кутмоқда. Биринчидан, жамоани Виктор Романович шакллантирмаган, футболчиларни у киши танламаган. Шу боис бирданига катта ўзгаришларга қўл ура олмайди. Иккинчидан, мураббий бор футболчилар билан олдиндаги ўйинларга тайёргарлик кўришга мажбур. Бу натижа берадими-йўқми буни вақт кўрсатади. Эшитишимга қараганда, сербиялик футболчилар ҳам жамоани тарк этиш арафасида. Ушбу мутахассисдан кўп нарса ўрганиш мумкин. Яна қайтараман, олдиндаги баҳсларда катта ўзгаришлар бўлмайди. 

Виктор Романович биринчи даврани қўл остидаги футболчилар билан ўтказиб, ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўзи истаган ўйинчиларни жалб қилиши мумкин. Мураббийлик постини мавсум аввалида ёки жорий мавсум якунлангач бериш керак эди, деб ўйлайман. 

Кўпчилик катта натижалар, ўша чемпионликни кутаётгани табиий. Тўғри, ҳозирги футбол умуман бошқача. Лекин мураббий шу футболни ичида юрди, четга чиқиб кетгани йўқ. Вақт ўтгани сари барибир жамоада ўзгаришлар қилади", - дейди Санжар Асқаралиев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика