UZ

Сўнгги янгиликлар

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Эксперт фикри. Санжар Асқаралиев: "Нефтчи" Суперлигага бир қадам қолганда ўз оёғига ўзи болта урди. Бу тўқнашувда "Андижон"нинг имконияти юқори" Янгиликлар

Эксперт фикри. Санжар Асқаралиев: "Нефтчи" Суперлигага бир қадам қолганда ўз оёғига ўзи болта урди. Бу тўқнашувда "Андижон"нинг имконияти юқори"

Маълум муддатли танаффусдан сўнг "Эксперт фикри" рукнимиз яна эътиборингиз марказида.

Ўтган давр мобайнида футболимизда диққатга арзигулик воқеалар, қизиқарли жараёнлар юз берди. Суперлига - 2020 учрашувлари якунига етганидан сўнг "Турон" - "Нефтчи" ўйини катта саҳнага чиқди, олдинда бизни яна бир яхши маънодаги "жанг" кутмоқда. Бу 15 декабрь куни бўлиб ўтиши кутилаётган "Нефтчи" - "Андижон" учрашувидир. Биз эса мазкур беллашув олдидан икки жамоа сафида тўп тепган Санжар Асқаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Охирги ўйинларда "Андижон" агрессив, "Нефтчи" эса бўш ўйнамоқда"

"Тўғриси икки жамоа мен учун бегона эмас. Ўз вақтида бу жамоаларда тўп тепганман. Лекин ҳозирги вақтда "Андижон" агрессив ва "мобильни" ўйнамоқда. Масалан "Насаф" билан баҳсда жуда яхши ўйин кўрсатишди. Футболчилар тезкорлик билан ҳаракат қилярти, вазиятлар яратмоқда. "Нефтчи" эса охирги ўйинларни бўшроқ ўтказмоқда. Уларнинг "Динамо" ва "Турон" билан ўйинларини кўрдим. Менинг фикримча ушбу тўқнашувда "Андижон"нинг имкониятлари юқорироқ. Боз устига "Нефтчи" таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар бор. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатиши аниқ. Аслида "Нефтчи" Суперлигага бир қадам қолганда ўзининг оёғига ўзи "болта" урди".

"Юрий Саркисяннинг ҳурмати жойига қўйилиши керак"

"Мен бу борада ҳозирга қадар гапириб келаман. Юрий Вазгеновични Фарғонага чақириб дуосини олиш ва ҳурматини жойига қўйиш керак. Керак бўлса битта чопон кийдириб катта тантана билан кузатилиши ёки "Нефтчи"да бирор лавозимда иш бериш зарур. Лоақал маслаҳатчи бўлиб фаолият олиб борса ҳам катта фойдаси тегади. Бўлмаса Фарғона футболининг иши юришмай юраверади".


Шунинг баробарида Санжар Асқаралиев Суперлига - 2020 баҳслари ҳақида ҳам фикрини билдириб ўтди.

"Дарҳақиқат, айни пайтда "Пахтакор" ўйин томонлама ҳам, проффессионаллик даражасидан ҳам қолганлардан бир бош устун. "Насаф"ни совриндорлар қаторида кўриб очиғи хурсанд бўлдим. Академия тарбияланувчилари билан кумуш медалларни қўлга киритди ва Ўзбекистонда "Пахтакор"дан кейинги жамоа бўлди. Албатта бу ёмон натижа эмас. Биз тўп тепган даврда жамоалар қолаверса футбол ҳам бошқача эди. Айрим пайтларда телевизордан Ўзбекистон чемпионатини ҳам кўргим келмайди. Интрига йўқ, қизиқ эмаслигидан бошқа каналга оламан. Водий жамоалари орасидан "Қўқон-1912" бу йил яхши иштирок этди. "Навбаҳор"дан кўп нарса кутгандим. Чунки, мазкур жамоанинг таркибидаги барча футболчилар юқори савиядаги юлдуз ўйинчилар ҳисобланади. "Андижон" эса муаммолари тугагач яхши жамоа бўлиб қолади. Кўп нарса маблағга бориб тақалади".

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика