

Унда "Андижон" ўз майдонида "Навбаҳор"ни меҳмон қилади. Шиддатли ўтиши кутилаётган ўйиндан аввал ўз вақтида икки жамоа таркибида тўп тепган Санжар Асқаралиевнинг фикрларини тингладик.
"Бугун "Бобур Арена" шунчаки ёнади. Зўр ўйин бўлади. Водий жамоалари бу йил менда яхши таассурот қолдирмоқда. "Андижон" ҳакамлар қурбони бўлаётганига қарамай ўйинида мазмун бор. "Навбаҳор" 4 та дурангдан сшнг ўзини кўрсатади деган умиддаман. Умуман олганда тахминим дуранг натижа қайд этилади деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам мухлислар завқ олиб чиқиб кетишларини истайман",- дейди Санжар Асқаралиев.



