UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  9 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   9 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

Эксперт фикри. “Пахтакор” – АГМК учрашувидан олдин Кападзе, Жепаров ва Мурзоев ўз тахминларини билдиришди Янгиликлар

Эксперт фикри. “Пахтакор” – АГМК учрашувидан олдин Кападзе, Жепаров ва Мурзоев ўз тахминларини билдиришди

Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасидаги баҳсга қизиқиш кутганимиздан ҳам анча юқори.

Авваллари бу жамоалар ўртасидаги учрашувга футбол жамоатчилиги ва мухлислар бугунгидек жиддий эътибор бермас эди. Бироқ, уларнинг жорий мавсумда қайд этаётган натижалари ва кўрсатаётган ўйинлари бизга бу беллашувга марказий мақомини беришга мажбур қилди. Ушбу баҳсдан аввал одатдагидек ўзбек футболи тарихидаги ёрқин юлдузлардан, бугунги кунда турли лавозимларда фаолият олиб бораётган Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Камолиддин Мурзоевнинг фикри билан қизиқдик. 

Тимур Кападзе, (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи): - “Пахтакор”ни ҳам, АГМКни ҳам қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз. Таркиб бўйича, ўйинни ташкил қилиш борасида бир-биридан қолишмайди. Тўғри, бу ўйинда “Пахтакор” фаворит. Лекин, АГМК ўтган мавсумга қараганда жорий йилда анча мазмунли ва барқарор ўйин кўрсатмоқда дея оламан. Олмалиқликлар таркибида ҳар бир чизиқда юқори савиядаги футболчилар бор. Ўйлайманки, анча қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлади. 



Сервер Жепаров, (Ўзбекистон U 14 терма жамоаси бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин бўлади. Икки жамоа ҳам бугунги кунда ажойиб спорт формасида. Ўйинни тўғри йўлга қўйиб олган. АГМК ҳимоядан ўйин қилади. Бу аниқ. Чунки, улар сафарда “Пахтакор”га қарши очиқ футбол қилмасликни жуда яхши тушунишади. “Пахтакор” биринчи рақам остида ўйинни қуради. Баҳсни назорат қилади. АГМК эса қарши ҳужумда ўз имкониятини кутади ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўради. Ўйлайманки, бу ўйинни томошабинбоп ўтишига ҳеч нима тўсқинлик қилмайди. 



Камолиддин Мурзоев, (АГМК жамоаси собиқ футболчиси, Ўзбекистон Проффессионал футболчилар уюшмаси раҳбари): - “Пахтакор” ҳар томонлама фаворит. Лекин, АГМК ҳам бу йил яхши ўйнаётганини унутмаслик лозим. Мухлисларбоп чиройли ўйин бўлади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика