UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  3 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  9 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   6 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4

Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин" Янгиликлар

Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"

Суперлиганинг 22-турида бир қатор қизиқарли натижалар қайд этилди.

Хусусан, Олмалиқда ОКМК "Бунёдкор"га 5 та гол урган бўлса, худди шундай кўрсаткични "Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинда қайд этди. Марказий ўйинда "Нефтчи" ўз майдонида "Динамо"дан устун келди. Ушбу баҳслар юзасидан собиқ футболчи ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев фикрлари билан бўлишди. 

"Албатта, бу турда ОКМК - "Бунёдкор" учрашувида кутилмаган натижа бўлди. Бу ерда "Бунёдкор"нинг ўз даражасида ўйнамаганлиги асосий фактор ҳисобланади. Шу билан биргаликда 5 та тўп киритиш ўзи эмас, бу Олмалиқ жамоасининг маҳорати билан боғлиқ. Бундай ўйинлар чемпионат давомида бўлиб туради, шу боис қандайдир фожиа яратиш керак эмас. Шунчаки баъзи бир жамоалар бу типдаги ўйинларга тушиб қолишади. 

"Бухоро" бундан олдин Ўзбекистон Кубогида "Бунёдкор"ни мусобақадан чиқариб юборганди. Бу жамоанинг ўзига ҳос потенциали борлигидан далолат деб ўйлайман. "Навбаҳор"нинг бундай кутилмаган натижаси аянчли ҳолат. Бундай натижаларда бир жамоани ерга уриш ёки кўтариш ноўрин ҳисобланади. Менимча, "Бухоро"га бу ўйинга янги мураббий олиб чиққани ўзгача шижоат берди. Кўпинча бундай ўзгаришлар жуда яхши ёки ёмон натижа олиб келади. "Бухоро"да бу ижобий бўлди. 

"Нефтчи"нинг ўйини ҳақида гапирадиган бўлсак, жуда яхши ўйин гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам олдига юқори мақсад қўйгани кўриниб турди. "Нефтчи" ўз уйида ўйнагани ва охирги дақиқагача кураш олиб борганини айтиш мумкин. Умумий олганда бундай ўйинлар чемпионатимизни безатиб беради. Бизга шундай учрашувлар керак, чунки мавсум якунига етиб боргани сари жамоаларнинг жисмоний ҳолати бироз пасая бошлайди. Шундай шароитда яхши ўйинлар керак деб ўйлайман",- дейди Камолиддин Мурзоев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

-1   
22 сен 08:20:09
dessi anvar
пул териш сезони бошланди , жадвални тепаси маълум , қуйиси ҳам маълум , ўртадагилар сезонга керишди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика