UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0 16:09Маунт мартгача майдонга қайтмайди. МЮ хавбеки "Сити" билан ўйинда жароҳат олганди  1

Эксклюзив. Магометов кубокни нега Зоминга олиб борганини изоҳлаб берди Янгиликлар

Эксклюзив. Магометов кубокни нега Зоминга олиб борганини изоҳлаб берди

Маълумки, “Бунёдкор” ўзининг навбатдаги чемпионлигини бу сафар охирги турда нишонлади.
Яъни, жамоа 26-турда сафарда “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида бешинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Ўйин якунига етгач, “қалдирғочлар” шу заҳоти байрамни бошлаб юборишди. Ва энг қизиғи, чемпионга бериладиган бош соврин – кубок ўша ернинг ўзида ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов томонидан “бунёдкорчилар”га тақдим этилди. Натижада Магометовнинг бу иши кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Негаки, ҳатто охирги турда ҳам учта жамоада – “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф”да чемпион бўлиш имконияти мавжуд бўлиб, спорт тамойилларига кўра кимнинг чемпион бўлиши номаълум эди. Лекин Фарҳод Магометов чемпион ким бўлишини гўёки аввалдан билгандек кубокни Зоминга олиб борди ва “Бунёдкор” ғалабаси билан якун топган баҳсдан сўнг уни жамоа сардори Анвар Ғофуровга топширди. Иш юзасидан ЎФФ биносига борганимизда, Фарҳод Абдуалиевичдан кубокни Олмалиқ ёки Бухорога эмас, балки нега айнан Зоминга олиб борганини сўрадик.

-   Фарҳод Абдуалиевич, олий лиганинг охирги туридан олдин ҳам чемпион номи номаълум бўлиб, учта жамоада бош совринни қўлга киритиш имконияти бор эди. Лекин сиз худди “Бунёдкор” чемпион бўлишини билгандек, кубокни Зоминга олиб бордингиз?
-   Ўзингиз биласиз, жуда кўп жойларда ўйин тугаши билан чемпион бўлган жамоага кубок топширилади. Мен кубокни Зоминга олиб борганим билан бундан “Бунёдкор”нинг ҳам, “Сўғдиёна”нинг ҳам хабари йўқ эди. Аслида мен шу ўйинга комиссар этиб тайинлангандим ва “Бунёдкор” мабодо ғалаба қозониб чемпион бўлса, кубокни ўйин тугагани заҳоти топшираман деб ўзим билан олиб кетгандим. Бу борада тахиминим тўғри чиқди, “Бунёдкор” рақибидан устун келиб чемпионликни нишонлади, мен эса ПФЛ раҳбари сифатида уларга кубокни топширдим. Бунинг шов-шув кўтарадиган жойи бўлмаса керак.

-   Тўғрику-я, лекин сизнинг Олмалиқ ё Бухоро бир четда қолиб, айнан Зоминга борганингиз кўпчиликда ғалати фикрни юзага келтирди.
-   Мен кубокни Қаршига ҳам олиб боргандим. Аммо 25-турда “Бунёдкор” “Насаф”дан мағлубиятга учрагани боис муддатидан олдин чемпион бўла олмади. Кейин эса Жиззахдаги охирги тур ўйинига комиссар этиб тайинланганим учун айтганимдек, “Бунёдкор” ютиб қолса совринни топшираман деб кубокни ола кетдим. Бор гап шу.

-   Фараз қилинг, чемпион “Бунёдкор” эмас, балки “Локомотив” ё “Насаф” бўлиши мумкин эди. Бундай пайтда қандай йўл тутардингиз?
-   Бизда кубок битта. Шундай экан, бир пайтнинг ўзида уни учта шаҳарга олиб бора олмаймиз. Агар шу куни Бухорода тўп сурган “Локомотив” ёки Олмалиқда ўйнаган “Насаф” чемпионликни қўлга киритганида, унда чемпионга совринни сал кейинроқ топширардик. Чунки мен бу пайтда “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” баҳсида комиссарлик қилаётгандим.

Хайрулла Холиқов.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика