UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  17 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  5 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6

ЕКЛ финали. "Рома" ва Элдор Шомуродов "Фейенорд"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор еврокубокларда ғолиб бўлди! Янгиликлар

ЕКЛ финали. "Рома" ва Элдор Шомуродов "Фейенорд"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор еврокубокларда ғолиб бўлди!

Европа Конференциялар Лигаси финалининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЕКЛ финали. "Рома" - "Фейенорд" 1:0 

Голлар: Николо Заньоло 32'

"Рома": 1. Руй Патрисиу, 23. Жанлука Манчини, 3. Рожер, 6. Крис Смоллинг, 4. Брайан Кристанте, 7. Лоренцо Пеллегрини, 77. Генрих Мхитарян (27. Сержиу Оливейра 17'), 59. Никола Залевски (37. Леонардо Спинаццола 67'), 2. Рик Карсдорп (5. Матиас Винья 89'), 22. Николо Заньоло (17. Жордан Верету 67'), 9. Тэмми Абрахам (14. Элдор Шомуродов 89').

Захира: 87. Даниэл Фузато, 24. Мараш Кумбула, 52. Эдоардо Бове, 15. Эйнсли Мэйтленд-Найлз, 64. Феликс Афена-Гьян, 92. Стефан Эль-Шаарави, 11. Карлес Перес.

"Фейенорд": 1. Юстин Бейло, 5. Тирелл Маласиа (9. Алиреза Жаханбахш 89'), 4. Маркос Сенеси, 18. Гернот Траунер (2. Маркус Педерсен 74'), 3. Лутсхарел Гертрюйда, 10. Оркун Кекчю (23. Патрик Волемарк 828), 17. Фредрик Эурснес, 26. Гус Тил (28. Йенс Торнстра 59'), 7. Луис Синистерра, 14. Рис Нелсон (11. Брайан Линссен 74'), 33. Сириль Дессерс.

Захира: 16. Валентин Кожокару, 30. Тейс Янсен, 21. Офир Марциано, 32. Дензел Халл, 25. Рамон Хендрикс, 13. Филиппе Сандлер, 6. Йоррит Хендрикс.

Огоҳлантиришлар: Гернот Траунер 25', Лоренцо Пеллегрини 37', Никола Залевски 66', Руй Патрисиу 84', Леонардо Спинаццола 90+4


90+5. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "РОМА" ВА ЭЛДОР ШОМУРОДОВ ЕКЛ ЧЕМПИОНИ!

90+3. Юстин Бейло жамоаси жарима зарбаси амалга ошираётганда "Рома" дарвозаси томон борди. Вазиятни римликлар бартараф этиб, олдинга тепиб юборишди, Шомуродов эса тўпни рақиб ҳимоячисидан олиб қўя олмади.

90+1. Ҳаводан узатилган тўп барчадан ўтиб Брайан Линссенга етиб келди, бироқ ҳужумчи тўпни ўзига ўнглай олмади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЭЛДОР ШОМУРОДОВ ФИНАЛДА МАЙДОНГА ТУШДИ!

86. Лоренцо Пеллегринининг дарвоза томон йўллаган ажойиб зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

82. Луис Синистерранинг ерлатиб берган зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

81. "Фейенрод" кўп бора олдинга бориб, римликлар дарвозаси олдида хавф юзага келтиришмоқчи бўлишяпти, бироқ "Рома" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишмоқда.

75. Ҳар икки жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўйин ҳарорати эса ошяпти.

74. Сержиу Оливейранинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи осмон-у фалакларга кетди.

62. Нелсон дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

58. Ўйин темпи иккинчи бўлим авваллига қараганда бироз тушди

50. ЗАРБА! Тирелл Маласианинг 24 метрлардан йўллаган зарбасини Патрисиу қайтариб юборди!

49. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади. 

48. ВАР "Рома" дарвозаси томон пенальти бўлиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

47. "Фейенрод" бурчакдан узатган тўпдан унумли фойдалана олмади. Тўп аввалига устунга, сўнг Гус Тилнинг зарбасини Патрисиу қайтариб юборди.

47. Бўлимни нидерландияликлар фаол бошлашди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+5. Биринчи бўлим якунига етди!

45+1. "Фейенрод" бўлим сўнггини анча фаол тарзда ўтказмоқда.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Оркун Кекчюнинг дарвоза томон узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

34. Голдан сўнг ўйин ҳам, мухлислар ҳам анчагина жонланди.

Жарима майдончаси ташқарисидан ҳаволатиб узатилган тўпни Николо Заньоло ўзига тўғрилаб дарвоза томон зарба берди ва гол урди!

32. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни очди!

28. Луис Синистерранинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Руй Патрисиу ушлаб олди.

24. Пеллегрини тўпни Заньолога етказиб берди, аммо Николо тўпга ета олмади.

20. Ўйиннинг ўтган 20 дақиқаси давомида тўп назорати бўйича устунлик: 42% - 58%

17. Арманистонлик футболчи ўрнига Сержиу Оливейра майдонга тушди.

16. Генрих Мхитарян жароҳат олди. Кўп эҳтимол футболчи финални давом эттира олмайди ва унинг ўрнига бошқа футболчи ўйинга қўшилади.

11. Энди эса тўп назорати римликларда. Ўйиннинг ўтган вақти мобайнида бирорта хавфли ҳужум кўрмадик.

3. Ўйин жуда сокинлик билан старт олди. "Фейенрод" асосан тўпни назорат қилмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика