Эдгар Гесс: "Бундай натижани умуман кутмагандим"
01 июн 2014 21:33
Янгиликлар
Эдгар Гесс: "Бундай натижани умуман кутмагандим"
"Бухоро" - "Машъал" (3:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди.
"Бундай натижани кутмагандим. Биз бир жамоага айланиб бўлдик деб ўйлагандим. Бунгача "Бунёдкор", "Пахтакор" билан дуранг ўйнагандик. Балки ҳаддан ташқари кучли ҳаяжон бўлгандир", - деб гап бошлади Эдгар Гесс.
"Биз гол уришимиз керак бўлган биринчи вазиятда тўп тўсинга тегди. Кейин Фирдавс Асадов гол ура олмади. Улар эса ўз имкониятларидан фойдалана олишди. Ҳимоядаги кутилмаган хатолар бўлди. Мухлислардан узр сўрайман, бундай натижага улар лойиқ эмаслар. Бироқ учрашув сўнггида 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб туриб 3та гол урдик. Кечроқ бўлса ҳам ўзимизга кела олдик".
"Биринчи бўлимнинг ўзида иккита футболчини алмаштирганимга келсак, қаерда хатолар бўлаётганини кўрдим. Шу боис иккита янги футболчини туширдим. Ўйиндан олдин йигитлар ғалаба қозонсак 5 ёки 6-ўринга чиқамиз деб ўйлашлари оқибатида кўп ҳаяжонланишди. Шу сабабли ҳам натижа салбий бўлди деб ўйлайман", - дейди Гесс.

Фикрлар