Дзагоев Конфедерациялар кубогида ўйнамайди
29 май 2017 10:02
Янгиликлар
Дзагоев Конфедерациялар кубогида ўйнамайди
ЦСКА ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алан Дзагоев яқинлашиб келаётган Конфедерациялар кубогида ўйнамаслигини айтиб ўтди.
«Ғалати вазият содир бўлди: оёғим оғрияпти, аммо рентген ҳеч нимани кўрсатмаяпти. «Рубин» билан ўйинда майдонга тушиб гол урди, кейин умумий гуруҳда машғулотда қатнашдим, сўнгра жароҳатим қайталади.
28 май куни Сербияга мутахассис кўригига бораман. Уни менга Зоран Тошич, Олег Шатов ва Игорь Смольников маслаҳат беришди. Бу шифокор Лука Модрични жароҳатини даволаган экан. У билан мавсумолди йиғинларга қадар ишлайман.
Конфедерациялар кубогида афсуски иштирок эта олмайман», — дейди Дзагоев.
Россия терма жамоаси мураббийлар штаби Дзагоевни кенгайтирилган рўйхатга киритишди, аммо футболчи Австриядаги йиғинга бормади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар