UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  1 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  2 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  6 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  10 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  36 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  1

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" Янгиликлар

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд"

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Энфилд"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Энфилд" ғолиб чиққан эди.


"Энфилд" - Англия

Клуб: "Ливерпуль"

Очилган йили: 1884 йил 28 сентябрь

Архитектор: Арчибальд Литч 

Сиғими: 54 074

Стадион ҳақида фактлар:

- "Ливерпуль" клуби "Энфилд"да ҳеч ким ўйнамаслиги сабаб ташкил этилган.

- Стадион 4та трибунадан ташкил топган: Spion Kop (Коп), Main Stand (Бош трибуна), Centenery Stand (100 йиллик трибуна), Anfield Road (Энфилд-Роуд)

- "Ливерпуль" ўйинчилари майдонга чиқишдан олдин коридорда қўллари билан "THIS IS ANFIELD" ("Бу "Энфилд") ёзувига тегишади. Ёзув икки вазифани бажаради: "Ливерпуль" ўйинчиларига омад келтириш ва рақибларни қўрқитиш

- 1960 йилдан бери клуби мадҳияси "You'll Never Walk Alone" ҳисобланади ва шу ёзув клуб логотипида ва Шенкли дарвозасида ёзилган.

- УЕФА талқинига кўра, "Энфилд" 4 юлдузли ҳисобланади ва бутун тарих давомида унда 17та халқаро ўйин ўтказилган. Жумладан Евро-96'нинг 4 ўйини шу стадионда ўтказилган.

- "Энфилд" ва "Эвертон"нинг уй стадиони ҳисобланган "Гудисон Парк" ўртасидаги масофа атиги 765 метрни ташкил этади.

- Стадионда ўтказилган илк ўйинда (1884 йил) "Эвертон" "Эрлстаун"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

- Криштиану Роналду: "Энфилд"да ғалаба қозониш Англиянинг бошқа ҳар қандай стадионларидан кўра қийинроқ"

- Стивен Жеррард: "Ўлганимда мени касалхонага олиб борманг. "Энфилд"га олиб боринг. Мен ўша ерда туғилган ва ўша ерда ўламан"

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 


Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг!


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика