Дунёдаги энг кўп соврин қайси клубда? Бу "Барселона" ёки "Реал" эмас

Aslanov Jasurbek
11 май 2018
"Барселона" жорий мавсум Испанияда чемпион бўлди ва мамлакат Кубогида ғолиб чиқди.

"Реал" эса Чемпионлар лигаси финалига чиқди ва соврин ютишга яқин турибди. Дунёдаги энг кўп совринга эга клублар сафига бу икки испан грандини қўшиш мумкин, аммо...

Совринлар сони бўйича жаҳонда етакчи жамоа Африка қитъасидан экан. Мисрнинг "Ал-Аҳли" клуби ҳозиргача 117та турнирда ғолиб чиққан. Уларнинг 93таси миллий чемпионатда, қолган 24таси эса халқаро аренада бўлган. Испан грандлари эса хатто кучли бешликда ҳам эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal