Достонбек Турсуновнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди
22 ноя 2021 23:13
Янгиликлар
Достонбек Турсуновнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Достонбек Турсунов Грузияга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарлик пайти жароҳат олганди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси уни даволаш учун Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Паоло Марианини жалб этгани ҳақида хабар берилганди.
Футболчимиз Италия пойтахти Римда “Villa Stuart” клиникасида профессор Мариани томонидан операция қилинди. Маълум бўлишича, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилган ва айни пайтда ҳимоячимиз ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
00:56
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 2
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар