UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  1 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  4 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  65 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1

Дмитрий Ан билан болалар футболи ҳақида суҳбат Янгиликлар

Дмитрий Ан билан болалар футболи ҳақида суҳбат

Болалар футболи мени ҳар доим ўзига қизиқтириб келган мавзулардан бири.
Болалар футболини томоша қилсангиз, маза қиласиз. Бу ерда яширин “ўйинлар”ни кузатмайсиз, ҳамма бор кучи билан тўп суришга интилади. Бизда мағлубиятга учрагандан кейин йиғлайдиган ҳам болалар. Ота-онаси иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай фарзанди иштирокидаги ҳеч бир баҳсни ўтказиб юбормайдиган ҳам болалар футболи.

Анчадан бери болалар футболида ишлаётган бирорта мураббий билан суҳбатлашишни дилимга тугиб қўйгандим. Шу боис ўтган ҳафта “Пахтакор” футбол мактабининг 2003 йилда туғилган футболчиларини шуғуллантираётган Дмитрий Ан билан учрашиб, у кишидан интервью беришини сўрадим. Дмитрий Ан - марҳум “пахтакорчи” Михаил Аннинг ўғли - интервьюга розилик бериб, Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар ўртасидаги чемпионатнинг навбатдаги туридан сўнг ярим соатча суҳбатлашдик. Қуйида мазкур интервьюни эътиборингизга ҳавол қиламиз.
 
-   Дмитрий Михайлович, Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар чемпионатида иккинчи давра старт олди. Дастлаб шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз?
-   Ҳозирча учта учрашув ўтказдик ва шундан иккитасида ғалаба қозониб, бир марта мағлуб бўлдик. Ҳозирча охирги ўйинимизни РОЗК тарбияланувчиларига қарши ўтказдик. Аслини олганда ҳар иккала гуруҳ ҳам менинг жамоам. Чунки “Пахтакор-2003”ни ҳам, РОЗКнинг 2003 йилда туғилган футболчиларини ҳам мен шуғуллантираман.
 
-   Ундай бўлса, бу баҳсда сиз қайси гуруҳ томонида бўлдингиз?
-   Одатда мураббийнинг биринчи гуруҳи иккинчи гуруҳи билан ўйнаганда иккинчи гуруҳ ўйинга руҳан кучли тайёргарлик кўради. Биринчи гуруҳни тайёрлаш эса қийин кечади. Чунки уларда маҳорат бобида ўзимиздан кучсизлар билан ўйнаяпмиз ва бемалол юта оламиз деган тасаввур пайдо бўлади. Лекин ўйин шуни кўрсатди, гарчи “Пахтакор” ғалаба қозонган бўлса-да, РОЗК футболчилари ҳам бўш келишмади. Иккинчи таймда уларнинг ўйини жозибалироқ кўринди.

-   Сизда ҳар икки гуруҳни шуғуллантириш учун вақт етяптими?
-   Вақт етади. РОЗК сафида ўзини кўрсатган футболчилар кейинчалик “Пахтакор” таркибига ўтишади ва шу тариқа ўз маҳоратларини ошириб боришади. Бу ёшдаги болалар билан ҳафтада уч марта машғулот ўтказяпман. Бундан ташқари, яқиндан бошлаб ўйинларни тасвирга олишни йўлга қўямиз ва болаларнинг ҳар бир хатосини видеоёзувлар орқали кўрсатиб берамиз.

-   Болакайларнинг рус тилини тушуниши қандай?
-   Мен тўртинчи йил шу ёшдаги гуруҳ билан ишлаётган бўлсам, болаларни дастлаб қабул қилиб олган пайтимда 80 фоизи умуман русчани билмасди. Кейин уларнинг ота-онасига фарзандингизни рус ва инглиз тилига беринг, келажакда албатта фойдаси тегади деб айтдим. Балки келажакда шогирдларимнинг баъзиларидан футболчи чиқмаслиги мумкин, аммо тил ўрганиб борса ҳаётда ўз йўлини топиб кета олади. Ҳозир футболчиларимнинг ҳаммаси русчани тушунади ва гапира олади. Шогирдларим мактабда ҳам яхши ўқишяпти, бу эса мураббий сифатида мени хурсанд қилмасдан қўймайди.

-   Сиз болаларнинг мактабдаги дарсларини ҳам назорат қилиб борасизми?
-   Албатта, бусиз иложи йўқ. Мен фақат ўйинга ёки машғулотга эътибор қаратсам-у, лекин ўқишига эътибор бермасам яхши иш қилмаган бўламан. Шу боис ота-оналардан доим ўғлининг ўқиши қандай кетаётгани ҳақида сўраб тураман. Чунки хоҳлайсизми-йўқми, ёшликда тўп тепган билан ҳаммаям келажакда футболчи бўлавермайди.

-   Шогирдларингиз орасида сиз бошқаларга нисбатан кўпроқ эътибор берадиган ўйинчилар борми?
-   Тўғри, маҳорат бобида бошқалардан устун футболчилар бор ва уларнинг ўйини бирмунча кучли. Лекин бу мен шундай ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратаман дегани эмас. Мен учун ҳамма бирдек, чунки болаларнинг барчаси шогирдларим. Қолаверса, академиямизда директор ўринбосари бўлиб ишлаётган Валерий Васильевич Бородавкин доим бизни назорат қилиб туради ва ҳеч бир мураббийнинг бирор футболчига нисбатан эътибори бошқаларга қараганда юқори бўлишига йўл қўймайди. Мураббий шогирдларига нисбатан ҳар доим адолатли бўлиши шарт, ҳатто энг яхши футболчингиз хато қилган тақдирда ҳам уни койишни билишингиз керак.

-   “Бунёдкор-2003” билан кечган баҳсда жамоангиз мағлубиятга учради. Ўйинда нимадир юз бердими?
-   Ўйин 0:0 пайтида нима учундир киритган голимизни ҳакам ҳисобга олмади. Иккинчи таймда ҳам гол уриш учун вазиятларга эга бўлдик, бироқ тўп киритишнинг уддасидан чиқмадик. Рақибнинг эса омади келди ва улар гол уриб ғалаба қозонишди. Бу мағлубият биз учун оғир зарба бўлди, негаки ўтган икки йил ичида умуман ютқазмагандик. Нафақат “Бунёдкор”га, балки бошқа жамоаларга ҳам. Масалан, ўтган йил “Бунёдкор”нинг шу гуруҳини уйда ҳам, сафарда ҳам 3:0 ҳисобида енгандик. Мағлубият футболчиларимга жуда оғир ботди, учта ўйинчимиз аламдан йиғлаб юборди ва эртаси кун машғулотга келмади. Мен - мураббийман, ўзимни тезда босиб олишим керак бўлади, лекин болаларни жим қилиш осон кечмади.

-   Сиз учун натижа муҳимми?
-   Бу борада аниқ бир нарса дейиш қийин. Тўғри, футболда натижа керак, лекин бундан ҳам муҳими шогирдингиз бир кун келиб “Пахтакор” учун ўйнаса, терма жамоага чақирилса, мураббий учун бундан ортиқ бахт йўқ. Шундай экан, мен ҳам қўл остимда тўп тепаётган ёшлардан яхши футболчилар етишиб чиқишини хоҳлайман. Болакайларнинг феъли шунақа: улар ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлашади. Аммо мен ҳеч қачон шогирдларимга майдонга тушиб ютсанглар бўлди демаганман, аксинча футболни тўғри ўйнашга ўргатишни бурчим деб биламан.

-   Нима деб ўйлайсиз, бу йилдан бошлаб “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футбол мактаблари ўртасида ҳақиқий рақобат юзага келдими?
-   Чиндан ҳам “Бунёдкор” футбол мактаби бу йил яхшигина ўсишга эришди. Энди ҳар бир ёш ўртасидаги ўзаро баҳслар янада қизиқарли тус олмоқда. Бу эса рақобатнинг ошишига олиб келади. Шахсан мен ўзаро рақобат кучайётганидан мамнунман.

-   Нафақат пойтахтда, балки бошқа жойларда ҳам болалар ўртасидаги турнирлар, мусобақалар асосан кундузи, иссиқ ҳавода ўтказилади. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
-   Бизнинг иқлим шароитда болалар тушгача ўйнаб олгани маъқул. Чунки тушдан кейин ҳаво янада қизийди ва тўп тепишнинг иложи бўлмай қолади. Ўйинларни кечки пайт ўтказаман десангиз, стадионларда ёритгич йўқ. Бу ҳам бир муаммо.

-   Лекин ҳозир кундузи соат 10 ёки 11да ҳам ҳаво анча иссиқ. Бунинг устига болалар сунъий майдонда футбол ўйнашяпти. Бунинг зарари йўқмикин?
-   Шаҳар чемпионатида турли ёшдаги гуруҳлар ўзаро ўйин ўтказишади ва ёши кичикларнинг ўйини вақтлироқ бошланади. Натижада ёши катталар сиз айтган вақтда тўп тепишга мажбур бўлишяпти. Албатта, бундай иссиқда тўп тепиш осон эмас, аммо биз мавжуд имкониятдан келиб чиққан ҳолда иш тутяпмиз. Ҳали айтганимдек, кечки пайт ўйинларни ўтказиш учун шароит йўқ. Шу боис болалар ўртасидаги мусобақалар то тушгача ўтказиб олинади.

-   Болалар билан ишлайдиган мураббий сифатида нималарни мақсад қиласиз?
-   Яқиндан бошлаб “Пахтакор”нинг асосий таркибида ишлаётган мураббийлар штаби академиядаги мураббийлар ишини диққат билан кузатишар экан. Буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Чунки мен ҳам атрофимда кимдир ишимга баҳо бериб туришини, билмаганларимни ўргатишини хоҳлайман. Бундан ташқари, ушбу ёшдаги болалар учун турли турнирларда қатнашиш жуда муҳим. Вилоятларда ташкил этиладиган болалар ўртасидаги мусобақаларга бориб келиш биз учун жуда зарур. Имконият бўлса четга ҳам чиқиб келишимиз керак. Бунда болаларнинг дунёқараши ўзгаради, савияси ошади. Келажакда яхши футболчи бўлиш учун ёшликдан ота-онасиз қолишга кўникиши лозим. Чунки ҳар доим ҳам уйингга яқин жойда тўп тепиш имкониятига эга бўлавермайсан.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика